4та таксида келган 11 нафар футболчи ва мураббий "Оқ-тепа" билан дуранг ўйнади
22 окт 2015 17:18
Новости
4та таксида келган 11 нафар футболчи ва мураббий "Оқ-тепа" билан дуранг ўйнади
Чуқур молиявий инқироз кўчасига кириб қолган "Орол" бугун Тошкентда бир очкони қўлга киритди.
Рақиб эса турнир пешқадами "Оқ-тепа" бўлди. Неъматилло Қуттибоев ва 11 нафар футболчи бугун тўртта таксида ўйин бошланишига 1.5 соат қолганида Қорақалпоғистондан Тошкентга етиб келдилар ва дуранг билан яна шу йўналиш бўйлаб ортга қайтадилар.
Агар жамоа ҳеч бўлмаса 18 нафар футболчи билан сафарга чиқа олганида ва бироз молиявий кўмакка эга бўлганида, бундай мураббий ва ўз шаҳри мухлислари учун ўйнайдиган футболчилари билан иккинланмасдан олий лигага чиққан бўлар эди.
Комментарии