RU

Последние новости

05:20Осиё Кубоги-2026. Ўзбекистон бугун ўз юришларини бошлайди  0 05:00Майдонда ўтлаган сигирлар, дарвоза ортидаги майхўрлик ҳамда ўйиндаги муштлашув – Суперлига тарихидаги биринчи жанубий америкалик легионерни ёдга оламиз  1 03:00Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди  44 02:15"Ювентус" ва Влахович янги шартнома борасида музокараларни бошлади: Туринликларнинг таклифи ҳужумчи учун биринчи ўринда  1 01:48"1 фоиз эҳтимол, 99 фоиз ишонч" — Рафинья "Атлетико"га қарши мўжизавий камбэкка ишонмоқда  13 00:48Расман: "Ювентус" Маккенни билан шартномани узайтирди — янги маош миқдори маълум  1 00:00"Реал" расман тасдиқлади: Мбаппенинг тизза пайлари чўзилган, унга операция керак эмас  0 23:39Ла Лига, 26-тур. "Реал Мадрид"нинг асосий таркиби маълум!  2 23:11"Буффон мени жуда яхши биларди, уни ҳайрон қолдиришим керак эди" — Зидан ЖЧ-2006 финалидаги "паненка" ҳақида  3 22:49Финалиссима-2026 хавф остида: Аргентина ва Испания ўйини Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин  9 22:28"Асосийси — ғалаба қозониш!" — Росеньор Слотнинг АПЛдаги стандартлар ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди  0 22:00Назорат учрашуви. "Ғазалкент" Анталиядаги сўнгги ўйинда Қозоғистон клубига имкониятни бой берди  0 21:21"Биз у ерда бўлишга ҳақлимиз!" — Эрон АҚШ билан можароларга қарамай ЖЧ-2026 га боради  9 19:57"Арсенал" Бастони трансферига кўз тикди: "Интер" салмоқли нарх айтди  2 19:30Флорентино Перес Арбелоага кутилмаган ўринбосар топди  3

Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади" Новости

Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади"

Суперлиганинг 1-тури доирасида ОКМК – "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


– Ўйин ҳақида...

– Биринчи тур учун ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз чакки бўлмади, вазиятлар яратдик. Нодир Абдураззоқовда яхши вазият бўлганди, бундай имкониятларни голга айлантириш керак. Рақиб 30-35 метрлардан йўллаган зарбаси билан гол урди ва бу ўйин тақдирини ҳал қилди. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Натижадан хулоса чиқариб, хатолар устида ишлаймиз. Жамоани 10 дан ортиқ футболчи тарк этгани ўз таъсирини ўтказди, лекин ишлашда давом этамиз. Майдонга чиққандан кейин чиройли ва мухлисбоп ўйин кўрсатишимиз керак.

– Дилшод Аҳмадалиев ва Беҳруз Асқаров билан боғлиқ ҳодисаларга ойдинлик кирита оласизми? Учрашув давомида "Бунёдкор" мухлислари уни хоинга чиқаришди.

– Ҳаёт шунақа, ўтади-кетади. Одамни тилида суяги йўқ. Гапириш осон. Нега у ўйнамаган пайти ҳеч ким ЎФАга бориб илтимос қилмади. Ўз пайтида шундай ўйинчини йўқотишимиз мумкинмиди? Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Мухлисларни муҳокама қилмайман. Бизнинг ишимиз – майдонга чиқиб ўйин намойиш этиш. Асқаровга келсак, у жамоага тўғри келмади. Йиғин давомида унинг ўйинини текшириб кўрдик. Икки тарафлама келишув орқали ижарага бердик. Бу нормал ҳолат. 

– ОКМК яхши ўйин кўрсатмоқда, бироқ ҳужумлар якунламай қолаётгандек. Бу мавсум давомида панд бермайдими?

– Хавотир бор. Сиз журналистлар таркибни ёшартир-ёшартир деяпсизлар, мен нима қилай? Ёшларнинг малакаси ошиши учун йиллар керак. Москва бир кунда қурилмаган. Аста-секин ёшларнинг малакаси ошиб, жамоага фойдаси тегади. Бундан бошқа илож йўқ.

– Янги мавсумга қадар 10 та назорат ўйини ўтказилди. Бу вақт ичида асосий таркибни шакллантира олдингизми ёки баъзи позицияларда ҳамон иккиланиш борми?

– Иккиланиш бор, негаки ўртоқлик ва расмий ўйинлар бошқа-бошқа дунё. Расмий беллашувлар орқали хулоса чиқармиз.

– Янги футболчилардан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз? Уларнинг икки нафари ўйинни асосий таркибда бошлади.

– Улар ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Энг кераклиси – динамика. Ҳужумчимизга узатмалар қулай бўлмаганининг сабаби – рақиб қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлимда Абдураззоқовда яхши вазият бўлди, лекин 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Легионерларнинг битта ўйини билан хулоса чиқариб бўлмайди. Рианга келсак, у жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Лекин бу позицияда ақлни кўпроқ ишлатиш керак.

– 2024 йилда жамоа яхши натижалар қайд этганди. Ўтган йил иккинчи даврада сусайиш бўлди. Бу йилги мақсад қандай?

– Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қўл остимда ким бўлишидан қатъи назар, футболда принцип бор – кураш. Шунга амал қилинади.

– Футболчиларнинг рўза тутиши уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмайдими? Масалан, Гвардиола "Сити"да тажрибали нутрициологлар борлигини айтган. ОКМКда вазият қандай?

– Шифокорларимиз буни назорат қилишади, витаминизация ишлари бор. Бу ёмон нарса эмас, аксинча. Машғулотларни ҳам рўза ҳолатда ўтказяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб ПФЛга ҳам раҳмат айтаман. Олдинлари ўйин бошланиб, кейин ифторлик қилинарди. Ҳозир ифторликдан сўнг кейин ўйинга чиқиляпти. Бу нормал ҳолат. Тарихга қайтадиган бўлсак, Саудияда ОЧЛда ўйнаганимизда ҳам рўза ойига тўғри келганди. Ўшанда ҳам рўза пайти оғиз очиш билан ўйнашган, ҳаммаси жойида бўлган. Мана, бугунги ўйин ҳам кўрсатди – ҳеч кимнинг томири тортишиб қолгани йўқ ёки жисмонан чарчаб йиқилиб қолмади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика