"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда
02 фев 18:16
Новости
"Жамоа собиқ футболчиси Иван Йосович 2025 йилда маошининг маълум қисмини, даволаниш учун сарфланган маблағ ҳамда авиачипта харажатларини клуб қоплаб бермагани туфайли ФИФАга ариза юборади.
Ишни ўрганиб чиққан халқаро ташкилот 2025 йил 16 апрель куни футболчи фойдасига қарор чиқаради. Бироқ ўша даврларда клуб фаолияти тўхтатилгани сабабли масала очиқ қолади.
Натижада ФИФА тартиб интизом қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 2025 йилнинг 10 июл санасида қарорни бажармагани учун клубга нисбатан янги футболчиларни навбатдаги учта трансфер ойнаси даврида ҳамда муаммо ҳал этилмаган тақдирда, ундан кейинги трансфер ойналарида ҳам рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.

Хабарингиз бор, маълум танаффусдан кейин жорий йилнинг 23 январь санасида Бекобод клуби қайта тиклангани расман эълон қилинди.
Қисқа фурсатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилари ушбу ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширишди ва футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ФИФАга тегишли хат юборилди.
Эндиликда ФИФА клубдан трансфер бўйича чекловни расман олиб ташлаши кутилмоқда", – дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ "Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишлаётгани маълум қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии