"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди
15 янв 13:38
Новости
"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди
Қишки трансфер ойнаси авжида ва марказий ҳимоячи Марк Гехи бир вақтнинг ўзида бир нечта клублар учун жуда жозибали трансфер ҳисобланмоқда.
"indykaila News" маълумотларига кўра, чоршанба куни, 14 январь санасида "Ливерпуль" вакиллари марказий ҳимоячи ва унинг агенти билан учрашган. Мерсисайдликлар футболчини "Манчестер Сити"га ўтишдан қайтаришга ва ўз сафига қўшилишига кўндирмоқчи.
Яқинда "Арсенал" ҳам "Кристал Пэлас" ҳимоячиси учун курашга қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 25 ёшли инглиз футболчисининг шартномаси жорий йил ёзида якунланади, бу эса "канонирлар" эътиборини тортган асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Қайд этиш жоизки, Марк Гехи ушбу мавсум "бургутлар" сафида 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии