Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?
19 дек 2025 12:43
Новости
Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?
"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Мюнхенда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, 23 ёшли ҳужумчи Германиянинг етакчи жарроҳи, тиббиёт фанлари профессори, доктор Мирко Херборт томонидан тиззасидан операция қилинди.
Футболчи 8 ҳафтадан кейин реабилитацияни бошлайди. Тахминан 3 ойдан сўнг майдонга қайтиши мумкин бўлади. Норчаев Жаҳон чемпионатига қадар яхши спорт формасига қайтиши учун ҳозир операция қилинди.
Аввалроқ Херборт Ўзбекистон МТЖга номзод футболчилар Диёр Холматов ва Муҳаммадрасул Абдумажидовни операция қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии