Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди
08 ноя 18:50
Новости
Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди
Суперлига. 28-тур
"Бунёдкор" – "Динамо" 1:3
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Азиз Жуманов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
VAR: Акобир Шукуруллаев
AVAR: Шерзод Аъзамов
Комиссар: Санжар Ҳайдаров
Голлар: 1:0 – 42, Имеда Ашортиа (Оллаберган Каримов), 1:1 – 44, Жаҳонгир Абдусаломов (Жалолиддин Жумабоев), 1:2 – 72, Дмитрий Плетнёв (Марко Станоевич), 1:3 – 90+3, Фирдавс Абдураҳмонов (Хислат Халилов)
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 9.Имеда Ашортиа (18.Наримон Аҳмаджонов, 71), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (с), 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 71), 25.Ицуки Урата, 28.Матия Кривокапич (17.Оллаберган Каримов, 5 (21.Носир Абдусаломов, 71)), 66.Азизбек Тўлқунбеков, 77.Музафар Олимжонов (8.Мартин Шролер, 59)
Захира: 55.Умар Рустамов, 19.Фаррухжон Қодиров, 30.Сардор Абдунабиев, 33.Абдулазизхон Абдурашидов
"Динамо": 27.Эдем Неманов, 7.Журани Франциско Феррейра, 8.Санжар Қодирқулов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (99.Улуғбек Ҳошимов, 84), 23.Беҳрузбек Облақулов (11.Хислат Халилов, 58), 25.Ойбек Ўрмонжонов (16.Ричард Эмека Фрайдей, 70), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов (22.Улуғбек Абдуллаев, 84), 88.Марко Станоевич (с)
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 4.Акбар Абдирасулов, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев
Огоҳлантириш: Марко Бугарин (76)
Ўйин якунланди.
90+3. ГОЛ! Абдураҳмонов ўйин тақдирини ҳал қилди! Абдужалилов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди.
90+2. Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбаси Неъмановни шоширмади.
90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
90. Меҳмонларнинг яна бир хавфли зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
86. Шролернинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.
84. "Динамо"да икки ўзгариш.
83. Уратанинг узатмасини Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўғрилай олмади.
76. Бугарин қўполлик учун огоҳлантирилди.
72. ГОЛ! "Динамо" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Плетнёв олис масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
71. "Бунёдкор"да уч, "Динамо"да бир ўзгариш.
68. "Динамо"нинг навбатдаги ҳужумини Нормуродов бартараф этди.
66. Ўрмонжонов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.
64. Халиловнинг зарбаси хавфли кўриниш олди, бироз аниқлик етишмади.
61. Уратанинг узатмасидан сўнг Ашортиа қайчи услубида зарба берди, аммо ўхшамади.
59. "Бунёдкор"да ўзгариш.
59. Ратиньонинг зарбаси ноаниқ.
58. Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
58. "Динамо"да ўзгариш.
56. Зарба! Абдураҳмонов тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.
53. Зарба! Облақулов тепган тўпни Абдужалилов қайтарди.
50. Станоевич мезбонларнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини бартараф этди.
47. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди. Сўнгги паллада Нормуродов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44. ГОЛ! "Динамо" тезда ҳисобни тенглаштирди! Абдусаломов олисдан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тўп аввал устунга тегиб, дарвоза чизиғидан ичкарига кирди.
42. ГОЛ! Ашортиа ҳисобни очди! "Бунёдкор" вингери ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва бир рақибини алдаб, ўнг оёқда аниқ зарба йўллади.
42. Ратиньонинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
40. Ашортианинг жаримадан узатмаси Бугарин орқали давом этди, бироқ Неъманов тўпни эгаллади.
38. Мезбонлар томонидан йўлланган зарбани Неъманов қайтарди, сўнгра ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
36. Ўрмонжоновдан ноаниқ зарба.
34. Абдусаломов ўнг қанотдан шеригига ноаниқ узатма берди.
32. Плетнёв чап қанотдаги шеригини олдинга бошлади, Мали тўпни майдон ташқарисига чиқишини таъминлади.
28. Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмасини Нормуродов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
22. Қодирқуловнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
19. Зарба! Ратиньонинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
18. Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
16. Зарба! Абдусаломовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси йўлига Нормуродов тўғаноқ бўлди.
13. Абдураҳмоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
11. Тўлқинбеков йиқитилди. Мезбонлар тўпни ўйинга дарҳол киритди.
5. "Бунёдкор"да мажбурий ўзгариш.
4. Станоевич узатган тўп Абдужалиловга бориб тушди.
3. Кривокапичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
2. Бугарин ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, жамоадошининг хатосини тўғрилади.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Динамо" оқ либосда ҳаракат қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии