"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди
24 окт 18:15
Новости
"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди
"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович 2026 йилда "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Fichajes"нинг хабар беришича, сербиялик ҳужумчи "Барселона"нинг асосий мақсадига айланган. Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли Влахович аллақачон "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортган. Туринликлар 2022 йилда у учун 80 миллион евро тўлаганди. Таъкидланишича, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Влаховичнинг ўйин услубини жуда ёқтиради.

25 ёшли форвард ушбу мавсум барча мусобақаларда 10 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг "Ювентус" билан келишуви 2026 йил ёзда тугайди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии