"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади
13 окт 2025 17:59
Новости
"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади
Англиянинг "Ньюкасл Юнайтед" клуби Йоан Виссанинг жароҳати учун катта миқдорда товон пули олиши кутилмоқда.
Ёзда "Брентфорд"дан келиб қўшилган футболчи шартнома имзолаганидан бир неча кун ўтиб Конго Демократик Республикаси ўйинида жароҳат орттириб олганди. У Сенегалга қарши ўйинда тиззасини жароҳатлашдан олдин икки марта гол урди.
Британия матбуотининг хабар беришича, ФИФА энди "Ньюкасл"га Виссанинг жароҳатдан тузалиши вақтидаги маошини қоплаш учун 6,5 миллион фунт тўламоқчи. Висса 8 ҳафтага сафдан чиққан.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии