RU

Последние новости

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  0 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор Новости

"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор

"Навбаҳор" футбол клуби ва футболчи Шаҳзод Убайдуллаев ўртасидаги меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилингани ЎФА қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Футбол клубидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорликни ундириб бериш ҳамда меҳнат шартномаси футболчи томонидан муддатидан олдин бекор қилинганлигини тасдиқлашни сўраб мурожаат йўллаган Убайдуллаевнинг аризаси 2025 йилнинг 25 сентябрь куни ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидагилар маълум бўлди:

- клуб ва футболчи ўртасида 2024 йилнинг 8 декабрь куни меҳнат шартномаси тузилган;

- меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати 2026 йилнинг 30 ноябрь санасигача бўлган;

- клубнинг футболчи олдида бир неча ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд;

- футболчи клубга шу йилнинг 27 август куни “Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти”нинг 14бис-моддасига асосан икки ойлик маошидан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланмаганлиги сабабли клуб ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун 15 календарь куни муддат бергани бўйича мурожаат йўллаган ва унда шартномани бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши тўғрисида клубни огоҳлантирган;

- шу йил 20 сентябрь куни футболчи клубга такрорий мурожаат қилиб, белгиланган муддатда қарздорлик тўлаб берилмагани, эндиликда меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бир томонлама бекор қилганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, футболчи “Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти”нинг 14бис-моддаси бўйича кетма-кетликка тўлиқ риоя қилган. Ўзаро муҳокамалардан сўнг ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби ва Шаҳзод Убайдуллаев ўртасида тузилган меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилинганини тасдиқлади ҳамда вужудга келган қарздорлик бартараф этилишини таъминлаш юзасидан футбол клубига мажбурият юклаш бўйича қарор қабул қилди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика