RU

Последние новости

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  1 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  1 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  13 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Жота ва гуллар Новости

Жота ва гуллар

"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диого Жотанинг бевақт ўлими футбол оламини ларзага солди.

Кечадан бери тармоқларда шу гап. Жотанинг автоҳалокатга учраб вафот этганини ёзмаган нашр, сайт ва канал қолмади. Воқеа жойидан суратлар, видео ҳам берилди. "Ливерпуль" уй учрашувларини ўтказадиган "Энфильд" стадионида Жота хотираси учун кичик ҳудуд такшил қилиниб, бу ерга ҳамон гулчамбарлар қўйиш давом этмоқда.



Жота ҳали ёш эди, эндигина 28ни қарши олганди. Гарчи уч нафар фарзанди бор бўлса-да, никоҳ тўйини ўтказганига атиги 11 кун бўлганди. Нимаям дердик, бу тақдир. Жотани ёд олиб айниқса мухлислар жонбозлик кўрсатаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Англияда мухлислик ўзгача, 30-40 йил олдинги "хулиганлик" даври ўтди-кетди. Энди у ерда юқори даражали маданият ҳукм сурмоқда.

Жотани хотирлаб "Энфильд" томон мухлислар келиши давом этмоқда. Ҳатто "Ливерпул"нинг ашаддий рақиби "Эвертон" мухлиси ҳам келиб гул қўйиб кетгани тармоқларда алоҳида ёритилди. Ўша одамга "Respect" дейишди. Кўряпмизки, футбол ўз йўлига, қарама-қаршилик ўз йўлига, лекин инсон қадри, тирик бўлса ҳурмати, вафот этса хотираси асосий ўринда экан.

Англияда маданият юқори тус олган. Улар оламдан ўтганларни тез-тез хотирлаб туришади. Мухлислар бир-бирларига илиқ муносабатда бўладилар. Вафот этган футбол кишиси номини трибуна, кўчалар ва бошқа жойларга беришади. Инглизлар шу орқали футбол орқали ном қозонган машҳур номни абадийлаштириш ҳаракатида бўладилар.



Жотага бўлаётган ҳурмат, таъзия изҳор қилиш, унинг хотирасини ёд олиш мақсадида стадионга гуллар қўйиб кетилаётгани бежиз эмас. Бу инсон қадри ва хотираси ҳамма нарсадан устун эканини билдиради. Бу ўзаро ҳурматнинг юксак даражасини намоён этади. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки дунёда Инсондан азиз зот йўқ.

Пул, машина, уй, мансаб - булар Инсон қадри олдида ҳеч нарса эмас. Одам барибир одамга суянади ва доимо шундай бўлиб қолади. Жаҳондаги ҳолатни кўриб турибмиз, қаерда футбол ўйналяпти, қаерда уруш кетяпти. Одамлар бир-бирига ўқ отиб ҳалок бўляпти. Футбол эса шунчаки спорт тури эмас, халқларни бирлаштирувчи минг бир йўлдан биттаси бўлиб қолиши керак.

Чет давлатларга кўп борганмиз, четга чиққанда Ватан соғинчи янада кўпроқ билинади. Ватан нима эканини четга чиқиб ҳис қила бошлайсиз. Сиз фақат ўйин пайти рақиб мухлислари билан "душман" бўласиз, лекин ўйиндан олдин ва кейин улар билан яхши муносабатда бўлгингиз келади. Чунки улар ҳам бизга ўхшаган одам. Хорижликлар ҳам бизга келганда шуни ҳис қилади.



Афсуски, бизда меҳр камайиб кетгандек. Атрофимизга бефарқ бўлиб қолганмиз. Кимгадир ёрдам қўлини чўзишдан олдин "етти ўлчаб бир кесамиз", менга кейинчалик нафи теграмикан деб ўйланиб қоламиз. Оламдан ўтганлар хотираси тез унут бўлади. Яна одатдагидек ишга ва ҳаёт ташвишларига шўнғиб кетамиз. Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади.

Лекин дунёда яхши одамлар бор экан, инсон вафот этса хотирлаш, ҳаётлигида эъзозлаш асло "ўлмайди". Шундай экан, биз ҳам ўз яқинларимизни то ҳаёт экан ҳолидан хабар олиб, хабар олишга имкон бўлмаса, биров йўқлаб қўйиш, вафот этганида хотирасини ёд этиш бирламчи эканини унутмайлик. Ахир бу оламда барчамиз омонатмиз. 


Х.Холиқов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика