RU

Последние новости

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди Новости

Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди

"Интер" Лаутаро Мартинес билан Ҳакан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Воқеа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Флуминенсе"га қарши баҳсдаги (0:2) мағлубиятдан сўнг юз берди. Мартинес интервьюда шундай деди: "Қисқа гапираман: қолишни хоҳласангиз – қолинг, хоҳламасангиз – кетинг".


"Интер" президенти Беппе Маротта Лаутаронинг, эҳтимол, Чалханоғлуга мурожаат қилганини айтди.


Турк ярим ҳимоячиси ижтимоий тармоқларда жавоб берди: "Аҳилликни йўқ қилувчи сўзлар. Ҳурмат – бу бир йўналишли кўча эмас. Мен ҳеч қачон "Интер"дан норози эканлигимни айтмаганман". Маркус Тюрам Чалханоғлунинг постига лайк босди.


Миланликларнинг бош мураббийи Кристиан Киву нафақат низода иштирок этганлар, балки бошқа ўйинчилардан ҳам тушунтириш олиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказди.


La Gazzetta dello Sport маълумотларига кўра, жамоанинг бир неча ветеран ўйинчилари сўзга чиқиб, томонларни яраштиришга чақирди. Кивунинг бу қарори жамоада ижобий баҳоланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+1   
02 июл 17:51:59
Ўзбек футболининг муҳлиси
Жамоавий ишлашнинг шуниси ёмонда, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди, ҳарактер бошқа бошқа...
   
02 июл 23:02:04
umed rashidov04 James Rodriguez
Uzi Chalg'onoglu har doim shunday qayerdan ketgan bulsa urishib ketgan
   
02 июл 20:55:39
Utkirjon
Чалхан оглу соткин
   
02 июл 18:45:57
Bukhoriy
Байердан Миланга, Миландан Интерга ўтишида ҳам шунақа шовқин-сурон қилиб, эски жамосини норози қилиб ўтган эди Чалханоғлу. Энди Интердан Фенербахчега ҳам жанжал қилиб ўтмоқчи ми дейман.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика