RU

Последние новости

17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  24 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  4 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" учрашувининг якунланди.

"Насаф" – "Пахтакор" 2:2

"Марказий" стадиони, Қарши. 27.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 29, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 2:0 – 62, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 2:1 – 90, Брайан Риаскос (Умар Адҳамзода), 2:2 – 90+3, Достон Ҳамдамов 

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (22.Игорь Голбан, 79), 10.Драган Черан (9.Жавоҳир Сидиқов, 79), 14.Шароф Муҳиддинов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 18.Ҳусайн Норчаев, 19. Стефан Чолович (17.Суҳроб Нуруллоев, 58), 34.Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров

Захира: 1.Олександр Воробей, 24.Сардор Баҳромов, 33.Баҳодир Халилов, 73.Диёр Асомиддинов, 80.Даврон Усмонов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 9.Иброҳим Ибрагимов (17.Достон Ҳамдамов, 80), 11.Игорь Сергеев (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 21.Башар Ресан, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (94.Брайан Риаскос, 65), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов, 46), 50.Фламарион Жовиньо, 55.Муҳаммадқодир Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов

Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев, 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 99.Улуғбек Ҳошимов

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода (52), Абдурауф Бўриев (55)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. ГОЛ! Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! "Насаф" жарима майдони тўпни қабул қилиб олган Риаскос узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди!

89. Адҳамзоданинг зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

87. "Пахтакор"да охирги ўзгариш бўлди.

85. Раҳматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

80. "Пахтакор" ҳам ўзгариш амалга оширди.

79. "Насаф" таркибида яна икки ўзгариш бўлди.

77. Риаскоснинг пасидан сўнг Сергеев зарба йўллай олмади, у тўп келишини кутмаган кўринади.

73. Черан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

72. Риаскос ва Давронов тўқнашиб кетди.

68. Адҳамзода томонидан узоқдан йўлланган кучли зарбага бироз аниқлик етишмади.

68. Хавфли вазият! Бозоров томонидан йўлланган зарбани Назаров қайтарди.

65. "Пахтакор" навбатдаги ўзгаришга қул урди.

62. ГОЛ! Яна Бозоровдан пас, яна Норчаевдан гол! Ҳусайн бу гал ўнг оёқда "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди!61. Адҳамзоданинг узатмасини Неъматов муштлари билан уриб юборди.

Қоида бузишлар: 5-6

60. Бозоров Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

58. "Насаф" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Чоловичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55. Бўриев ҳам фол учун огоҳлантирилди.

54. Хавфли вазият! Ресаннинг зарбасини Неъматов қайтарди, қайтган тўпга Сергеев зарба бера олмади. 

52. Адҳамзода қўпол ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди.

47. Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Неъматов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да битта ўзгариш бўлди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! Бозоровнинг жаримадан узатмасидан сўнг Норчаев яқин масофадан бош билан зарба йўллади, Назаров кўкси билан тўпни қайтарди.

43. Черан чап қанотдан олдинга борди ва марказга пас берди, "Пахтакор" ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.

38. Неъматовга нисбатан ҳужумда фол ишлатилди.

36. Насруллаев Фламарионга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

34. Хавфли вазият! Черан бошлаган ҳужумдан сўнг Бозоров рақиб жарима майдонида чап оёқда аниқ зарба йўллай олмади, тўп дарвоза тўрининг ён томонига тегди.

31. "Пахтакор"нинг жарима узатмаси рақиб футболчиси томонидан қайтарилди.

29. ГОЛ! Бозоровнинг пасидан сўнг Норчаев чап оёқда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди!29. Абдумажидов фол ишлатди.

Тўпга эгалик ҳозирча (%): 50-50

Салқинлаш вақти

23. Чоловичнинг узатган тўпига жарима майдонидаги Чераннинг бўйи етмади.

21. Давронов Ресанга нисбатан қоида бузди.

20. Саитов "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужумини бартараф этди.

19. Чераннинг пасидан сўнг Норчаев қулай вазиятда тўпни анча юқорига тепиб юборди.

18. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Норчаев бош билан зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

16. Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Черан рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади, Абдумажидов тўпни тепиб юборди.

14. Саитов Бозоровга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. 

12. Фламарионнинг бурчак узатмасини рақиб футболчиси бартараф этди.

10. Адҳамзода хато туфайли тўпни йўқотди, сўнгра Чолович билан курашда тўпнинг майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлади.

7. Ғайбуллаев Сергеевни "Насаф" посбони билан яккама-якка чиқишига йўл қўймади ва у томон берилган пасни эгаллаб олди.

6. Абдираҳматов ўнг қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилди, Абдуллаев уни зарарсизлантирди.

3. Бозоровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

2. Мозговой томонидан йўлланган зарба анча ноаниқ кўриниш олди.

1. Чоловичнинг ўнг қанотдан узатмасини Ибрагимов қайтарди.

1.Ўйин бошланди. Бугун иккала жамоа аъзолари ҳам жон-жаҳди билан курашса керак. Зеро, “City Football Group” қизиқиш билдираётган футболчи мен бўлсам керак, деган умид кимда бўлмайди дейсиз?!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Насаф" қизил, "Пахтакор" тўқ бинафшаранг либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика