RU

Последние новости

20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  53 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2

Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Хоразм" 2:1

25.05.2025, 20:00

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Музаффар Ёқубов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев

АВАР ҳаками: Шоҳруҳ Азимов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: 0:1 – 5, Темур Исмоилов (Аброр Хўсинов), 1:1 – 24, Игорь Сергеев (Башар Ресан), 2:1 – 90+8, Владимир Бубаня (автогол)

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис (1.Никита Шевченко, 69), 77.Дилшод Саитов, 20.Дилшод Абдуллаев (7.Ҳожиакбар Алижонов, 65), 4.Абдулла Абдуллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев (23.Абдурауф Бўриев, 78), 9.Иброҳим Ибрагимов, 21.Башар Ресан (94.Брайан Риаскос, 65), 6.Муҳаммадали Ўринбоев (17.Достон Ҳамдамов, 65), 11.Игорь Сергеев.

Захира: 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Диёр Ортиқбоев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 44.Маҳмуд Маҳаммаджонов

"Хоразм": 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темур Исмоилов (20.Данила Ежов, 90+1), 8.Ҳазрат Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 84), 10.Мурод Бобожонов (18.Францис Нарх, 78), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубаня, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 88.Аброр Хўсинов

Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 4.Фарруҳ Иброҳимов, 6.Муҳриддин Фазлиддинов, 17.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 79.Азиз Ахроров, 99.Шаҳрам Самиев

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов (37), Темур Исмоилов (52), Абдулла Абдуллаев (55), Мурод Бобожонов (62), Санжар Шоаҳмедов (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. ГОЛ! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини Бубаня ўз дарвозасига киритиб юборди!

90+5. "Хоразм" жарима майдонида Нарх тўпни тепиб юбориш чоғида Риаскос билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашиб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

90+2. Алижонов томонидан йўлланган зарбани рақиб дарвозабони қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. Шоаҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди. 

85. Хавфли вазият! Қанотдан узатилган тўпга Бубаня бош билан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

84. "Хоразм"да ўзгариш содир бўлди.

80. Хавфли вазият! Турсунқулов ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.

78. Икки жамоада биттадан ўзгариш бўлди.

77. Хавфли вазият! Сергеев рақиб жарима майдонида деярли бўш қолган дарвозани боши билан ишғол қила олмади.

75. Ҳамдамов томонидан йўлланган зарбани Бубаня боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

72. Зарба! Алижоновнинг рақиб жарима майдонидаги кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

69. "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Жароҳатини янгилаб олган Жонатан Луис ўрнига Шевченко туширилди.

65. "Пахтакор" таркибида биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

62. Бобожонов фол ишлатиб, сўнгра ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

61. Хавфли вазият! Бу сафар Ибрагимов яқин масофадан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, бироқ ўнг қанотдан узатилган тўпга етиб кела олмади.

59. Хавфли вазият! Бобожоновнинг рақиб жарима майдони ичидан пастлатиб узоқ бурчак томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

56. Бобожонов томонидан ижро этилган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

55. Абдуллаев Бобожоновга нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди. "Пахтакор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.

52. Темур Исмоилов қўпол ўйин учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

50. Ресан чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг пасига жамоадошлари етиб кела олмади.

49. Сергеев рақиб жарима майдонида зарба беришга уриниб кўрди, бироқ Бубаня уни зарарсизлантирди.

47. "Пахтакор" бурчак зарбаси амалга оширди, Ресаннинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Адҳамзода томонидан ижро этилган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Хоразм" жарима майдони яқинида Тошпўлатов қўполлик ишлатди. Мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олди.

43. Ўринбоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, марказга узатма амалга оширди, аммо "Хоразм" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

37. Жасур Азимов Абдуллаевга нисбатан қўйпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

31. "Хоразм" хавфли ҳужум ташкил этди, бироқ якуний узатмада Иминов ва Исмоилов бир-бирини тушунмади. 

26. Хўсиновнинг рақиб жарима майдони яқинида йўллаган кучли айланма зарбасига аниқлик етишмади.

24. ГОЛ! Ресаннинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!


21. Абдуллажоновнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

20. Ресан ва жамоадоши бир-бирини тушунмади, натижада мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

16. Саитовнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

10. "Пахтакор" ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

5. ГОЛ! Меҳмонларнинг стандарт вазиятни тезкор равишда бошлаб кетиши натижасида Хўсинов томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Темур Исмоилов "Пахтакор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!


4. "Хоразм" чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Ўйиндан олдин "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев ойнинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Хоразм" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика