RU

Последние новости

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди Новости

"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди

МЮ Европа Лигаси финалига ўз ходимларига бепул чипта бермаяпти. Бу чора харажатларни қисқартириш мақсадида қўлланмоқда.

Кўпчилик ходимлар учун Манчестерда ўйинни томоша қилиш имконияти ташкил этилади, бунга меҳмонлар ҳам таклиф қилинади. "Daily Mail"нинг хабар беришича, ҳар бир ходимга иккита бепул ичимлик берилади, меҳмонлар эса ичимликларни ўз ҳисобидан сотиб олишлари керак бўлади.

МЮ нуқтаи назаридан, ходимларга эмас, балки мухлисларга устуворлик берилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, чипталар катта талабга эга ва агар мавжуд чипталарнинг катта қисми томошабинларга эмас, балки клубда ишловчиларга берилса, мухлислар норозилик билдириши мумкин.

"CentreDevils" чипталар билан боғлиқ масала ҳақида хабар қилгач. бу баъзиларнинг кучли норозилигига сабаб бўлганди.

Шу билан бирга, "Тоттенхэм" бошқача йўл тутди. Уларнинг ҳар бир штатдаги ходими битта бепул чипта олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тахминларга кўра, бу таклиф 700 га яқин ходимга берилган.

Аввалроқ ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи клубдаги тахминан 600 нафар ишчисининг ЕЧЛ финали учун йўл харажатларини ўз ёнидан тўлашини маълум қилиб, шов-шув кўтарган эди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика