RU

Последние новости

00:38Финал: "Барселона" - "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  70 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  8 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:35Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" "Бурирам Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, бугун "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйини бўлиб ўтади  10 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди Новости

Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди

ЎзПФЛ Суперлиганинг 6-туридан кейин "Бухоро", "Сурхон", "Нефтчи" клубларини жаримага солди.

Хоразм 0:0 Бунёдкор 

Ҳар икки клуб вакиллари Cоунтдоwнъга амал қилмагани қайд этилган. Комиссар бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, жамоалар чигалёзди машғулотларини 3 дақиқа кеч якунлаган. Шунингдек, томонларнинг U21 жамоалари иштирокидаги учрашувга 2 дақиқа вақт қолганидагина хоразмлик футболчилар кийим алмаштириш хонасидан чиқиб келган. Оқибатда учрашув 4 дақиқа кеч бошланган. 

Асосий таркиб ўйинида кечикиш кузатилмагани сабаб Лига ҳар икки клубни расман огоҳлантиради. Комиссарнинг регламент асосидаги талаби келгуси турда ҳам пайсалга солинса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Қизилқум 1:0 Қўқон-1912

Комиссар билдиргисида Динамо стадиони персоналида ҳозирга қадар тегишли аккредитациялар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бу ўз навбатида техник ҳудуд ва унинг атрофида фаолият олиб бораётган шахслар билан ишлашда комиссар ишига ҳалал берган. 

Қизилқум клуби Динамо стадионидан ижара асосида фойдаланиб келаётган бўлиб, клуб 4-май куни Навоий шаҳрига қайтади. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, Лига Қизилқум клубини расман огоҳлантиради. Гарчи клуб ўз уй учрашувларини сафарда ўтказган бўлса-да, расмийлар мезбонлик билан боғлиқ мажбуриятларни ҳис қилиши ва уларга тўлиқ амал қилиши шарт. Навоийдаги ўйинда шу каби ҳолат кузатилса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Динамо стадиони ходимлари билан эса Динамо клуби вакиллари ишлаши шарт. Динамо клубининг келгуси уй учрашувида стадион ходимлари Лига талаб қилган кўринишда аккредитация билан таъминланмаган бўлса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Бухоро 1:3 Насаф 

Тез тиббий ёрдам машинаси стадионга ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида учрашув 9 дақиқа кеч бошланган ва мазкур ҳолат жонли эфирга ўз таъсирини кўрсатган. 

Шунингдек, стадион сухандони кечикиши оқибатида, у билан боғлиқ бўлган барча масалада кечикиш кузатилган. Регламентнинг 16.35-банди эса эътиборсиз қолдирилган. 

Микст-зона тартибга солинмаган, клуб матбуот хизмати мазкур масалага етарлича эътибор қаратмаган. 

Регламентнинг 15.14-бандини бузиш орқали тўп олиб берувчи болаларга нисбатан ҳурматсизликка йўл қўйилган. 

Комиссар хонасида интернет ишламаган. Қўшимчасига, принтер мавжуд бўлмаган. 

Бухоро футбол клуби мезбонлик билан боғлиқ талабларга нисбатан лоқайд муносабатда бўлгани учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Нефтчи 0:4 Пахтакор 

Учрашув давомида на комиссар хонаси ва дарвоза ортида жойлашган фотографлар нуқтасида интернет ишлаган. 

Жамоавий суратга тушиш учун Лига ҳомийсининг 2025-йилги мавсум учун ишланган конструкцияси эмас, 2024-йилги мавсумдагиси олиб чиқилган. Бунга сабаб сифатида стадионнинг янги конструкция турган хонаси қулфланиб қолгани кўрсатилган. 

Лиганинг шартномавий мажбуриятлари бўйича талабига лоқайд муносабатда бўлгани учун Нефтчи футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Сурхон 1:0 Навбаҳор 

Ҳакамлар жой олган машина тушунарсиз сабабларга кўра стадион ҳудудига 15 дақиқа давомида киритилмаган. Хавфсизлик учун жавобгар органлар билан лозим даражада иш олиб борилмаганидан келиб чиқиб, Сурхон футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Андижон 1:2 Динамо 

Учрашувнинг 74-дақиқасида меҳмон жамоа футболчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурати вужудга келди. Комиссар билдигисида қайд этилишича, тез тиббий ёрдам машинасида бинт, қайчи ва керакли дори воситалари бўлмаган, оқибатда футболчига етарлича ёрдам кўрсатилмаган. Лига Андижон вилояти расмийларидан тез тиббий ёрдам машинаси футбол учрашувига расмиятчилик учун эмас, чиндан ҳам жароҳатланган футболчига биринчи ёрдамни кўрсатиш учун келиши масаласини эслатиб ўтишни лозим топади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
24 апр 22:57:24
=JAGUAR=
Ответ на комментарий пользователя O'zbek futboli XD
Pfl tashkilotiyam maydaliship ketvotti boru Hakamlayam Var sababli o'yinlani cho'zvorvottiyu tempni o'ldirvottiyu o'yinni to'xtatip qo'yip Klubga jarima solishni biladi qo'lidan shu ish keladi 2 ,3 minut kech qolsa intizomiy jarima yozadi Pfl tashiloti bo'mapti
vottilashni yaqinda o'rganibsiz-a?)))))
   
25 апр 03:05:07
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Nodirbek Axmedov
Энди бу йўлга ўтдизлами Бухорони синдиришни, ПФл мутасадди рахбарлари. Бухорода шунай зам стадион йўқ дарбадар бўлиб катта пул тўлаб юрибди ўзга стадионларда
Нодир ака айбни шундай мухташам стадионни бузганлардан кидирсангиз ёмон булмасди.
   
25 апр 02:27:02
Kardinal
Бу ПФЛми узи ёки ГАИми
   
25 апр 00:40:06
насрилло
Динамо ютказиб берса балки бинт хам топиларди!!!
-1   
24 апр 22:22:31
Nodirbek Axmedov
Энди бу йўлга ўтдизлами Бухорони синдиришни, ПФл мутасадди рахбарлари. Бухорода шунай зам стадион йўқ дарбадар бўлиб катта пул тўлаб юрибди ўзга стадионларда
-3   
24 апр 20:10:24
O'zbek futboli XD
Pfl tashkilotiyam maydaliship ketvotti boru
Hakamlayam Var sababli o'yinlani cho'zvorvottiyu tempni o'ldirvottiyu o'yinni to'xtatip qo'yip
Klubga jarima solishni biladi qo'lidan shu ish keladi
2 ,3 minut kech qolsa intizomiy jarima yozadi
Pfl tashiloti bo'mapti
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика