RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  72 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?" Новости

Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"

Суперлига 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Нефтчи" (2:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам бир-бирини пухта ўрганиб чиққан экан. Биринчи бўлимда рақиб ҳужумчисига кўп очиқ зоналарни тақдим этдик ва шу сабабли қийналдик. Танаффусда эса ўзгаришга қўл урдик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман" - дея фикр билдирди Виталий Левченко баҳс якунлангач.


- Жамоангиз гол ўтказиб юбормагунга қадар иккинчи рақам бўлиб ўйнаётган эди. Фақатгина голдан сўнг жонланиш бўлди. "Нефтчи" бугун Олмалиққа бир очкони қўлга киритиш учун келганмиди?


- Биз ғалаба учун келгандик. Барча жамоа ғалаба қозонишни истайди. ОКМК жамоасининг кучли жиҳатларини бартараф этишга интилдик. Жорий мавсумда битта ўйинда очиқ футбол ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ натижа биз кутгандек бўлмаган эди. Таҳлил қилиб чиқамиз ва бир хулосага келамиз. Биз рақибнинг кучли тарафларини ҳисобга олган ҳолда ўйнаймиз. Ҳужумкор футбол намойиш этганимизда ОКМК футболчиларига очиқ зоналарни тақдим этган бўлардик. ОКМК эса бўш зоналар туфайли камбэклар қайд этиб келмоқда. Жанговар ўйин гувоҳи бўлдик.


- Жамшид Искандеров сўнгги учрашувларда 60 дақиқа ҳам ўйнамаяпти. Бунга сабаб унинг жисмоний ҳолатими ёки бу сизнинг қарорингиз?


- Биз ўйин давомида қайси футболчиларни майдонга тушириб, ўйин сифатини ошира олишимиз ҳақида ўйлаймиз. Жамоада тахминан 20та футболчи бор ва биз ротацияга қилишга мажбурмиз. Кимдир ўйинга қўшилиб кета олади, кимдир эса йўқ. Ғиёсовнинг тезлиги эвазига ўйинни кучайтира олардик ва шу сабабли шундай қарорга келдик.


- "Нефтчи" Ўзбекистондаги энг кучли таркибга эга, лекин шунга қарамай жамоангиз асосан ҳимояга эътибор қаратмоқда. Ўтган мавсумда "Навбаҳор" ҳам шундай юлдузли таркибга эга бўлган эди ва гол уриши билан ҳимояга ётиб олиш билан банд эди. Сизнинг жамоангиз ҳам шундай ўйнамоқда. "Навбаҳор" сценарийси такрорланишидан қўрқмайсизми?


- "Реал" юлдузли таркибга эгами? Тушунинг, фамилиялар футбол ўйнамайди, оддий инсонлар футбол ўйнашади. Қачондир мен ҳам ўз фациялимга ва номимга эга бўлганман, аммо ҳозир майдонга тушиб ўйнаб бера олмайман. Футболда талаблар бор ва уларни бажариш керак. Журналистлар биздан ҳужумкор ўйин кутишади. Биз фақат ҳужум қилиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлайлик-ми? Шунда сизлар, ҳужумкор ва чиройли футбол учун мақтайсизларми? Футбол интеллектуал ўйин. Масалан, шахмат ўйнаганингизда истаганингизча юриш қилмайсиз-ку. Стратегия орқали ўйнайсиз. Футбол ҳам шундай. Талабларга жавоб берадиган футболчилар майдонга тушишади. Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришаверишмайди. Сабаби тактика, тартиб ва стратегия деган нарсалар бор.


- Агар футболда номлар роль ўйнамаса, унда нега "Нефтчи" таркиби бунчалик кучайтирилди?


- Шунчалик саволларингиз кўп-ми? Мен ушбу саволларга дарҳол жавоб бера олмайман. Барчаси учун вақт керак. ОКМК ўз таркибини неча йилдан бери ўйнатиб келмоқда. Танаффусда жамоа таркибини ўзгартирсак, ОКМКнинг ўйини қизиқарли бўлишда давом этадими? Менимча, йўқ. Бир гуруҳ футболчиларни харид қилгандан сўнг барчаси яхши бўлиб кетади деб ўйлайсизларми? Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади. Жамоа ҳам оддий инсонлардан иборат. Ҳеч ким машина эмас. Қайсидир жамоада 70-80 метр ортга қайтиш талаб этилмади, бошқасида эса бундай талаб бор. Фарқ шунда.


- "Нефтчи" мағлуб бўлаётганида Марушичнинг ўрнига Табатадзени майдонга туширди. Мағлуб бўлаётган жамоа нега иккита ҳужумчи билан ўйнамади? Жамоангиз битта ҳужумчи билан ўйнашда давом этганининг сабаби нимада?


- Биз икки нафар ҳужумчи билан ўйнадик-ку.


- Искандаров ҳужумчи эмас-ку.


- У ҳужумчи вазифасини бажаради. Сиз "Барселона" ҳужумчисиз ўйнаганини кўрганмисиз? Мен сизга бир савол берай. Табатадзе ва Марушич бир хил функциядаги ўйинчилар. Уларни бир вақтда майдонга ташласак, ким ортга қайтади. Бундай жараёнларни тушуниш учун, жамоа ичидаги бўлиш керак. Бир футболчи тўпни қабул қилувчи ва курашувчан бўлиши керак. Иккинчиси эса ҳимоячиларни ортда қолдириши ва тўпни қабул қилиш учун очилиши талаб этилади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

+4   
20 мая 01:20:51
Kamol505.
Табададзе ва Марушич бир хил функцияли уйинчилар булса. Жамшидни хужумга куйиб ва ундан оркага кайтиб химоячиликхам кил дейиш канчалик мантикга тугри келади Левченко. Ха футолда айнан бизни футволда номлар уйнамаслигига ишонч хосил килябман бу пулни куп топиб дангаса булиб колган шахслардан кутилганиммизга шукур яна Навбахорни шилиб кетарди (узи шундокхам шилган) бир неча йил. Хозир мана Жиянов билан Одилов ёндирябди уйинда шу болла аник жавоб бераман кетганларда аанча кам пул оларди. Булар на шан учун уйнайди на жамоа учун факат ковушиб колса ютади ато булди кулдан келганини килдик деб тураверади. тактик хатоларни жуда куп 3-5-2 билан уйнайсанда лекин ярим химоядагилар срази оркага утиб олади 5-3-2 булиб колади Жамшидни уртада узини ташаб куйиб у тарафгахам бу тарафгахам югуртириб юраверганингдан кеин у нима килсин 50-60 метрга югуриб бориб келиб яна санга ключовой пассларни берсинми? ээээ хуллас ачинганим факат Искандеровга. Узи умуан олганда жоним ачиябди Нефтчи учун да тугри жадвал юкорисида юради лекин бир чиройли уйин килмайди. Навбахор уйинигахам шу учун тушмай куйгандим. Энди мана ёш боллариммиз кизиктирябди.
+2   
20 мая 04:53:04
Rustam Ruziyev
Левченкога етарлича имкон берилди, лекин берилган имкониятдан тўғри фойдалана олмади. Раҳбарият келаси мавсум учун ҳозирдан бошлаб кучли мураббий қидиришни бошлаши ва мавсум якунланганида Левченкони истеъфога чиқариши керак. Эссиз сарфланаётган миллиардлар...
+1   
20 мая 08:35:22
Аброр 1912
Дурранглар кироли 2 та дуррангдан 1 галаба яхшилиги балки айтармиз а бу мураббийга.
   
21 мая 20:54:26
safo78
Шахсий фикрим ЭНГ слабий нуқта Нефтчида ҳужум,умуман хужумчилар нол. ..
Тўп борса ўйнаяпти холос,умуман химоячиларга босим қила олишмаяпти,бу иккала легионердан минг марта Норчаев яхши эди,доим ҳаракатдан тинмасди,яхши томони химоячиларга яхши босим қилиб турарди
   
20 мая 17:23:54
Andreas
Savollarni bergan jurnalist Yevropa chempionatini tomosha qilyapman deb òylayapti shekili. Yulduzlar degani qarang.
   
20 мая 09:47:04
ArsaBarsa
Realni misol qilib keltirish ))))) Real bir yil avval hamma kubokni qo'lga kiritgan.
   
20 мая 08:00:52
Фарход
Савиясиз мухбирлар { дипломи йук журналистлар }, бир саволлар берадики узи билмайди нима дейотганини, хеч булмаса хорижий журналистларни гапларини таржима килиб савол бер, тоооба саволни каранг нега Жамшед 60 минут и Табатадзе билан Марушич бирга уйнамади, ( бир киз деб урушиб колган У киз стадиондан кузатаяпти, Искандаровни ойлигини 1/3кисми киркилган шунга У 60 минут уйнади ойликга яраша )
   
20 мая 07:52:03
Фарход
"'НЕФТЧИ '"ФАРГОНА 《Нефтяник Фергана 》мухлислари , нега Левченкони ишидан но ризо Сизлар, ахир якин утмишда Юрий Вазгенович кетганда командани кай ахволда тушганини эслолмасаларинг ахир, шутки бала эмасми бор футболистлардан жанговор команда тузган, мана 3 йилдирки кайта шонли Нефтчини кураяпмиз, Рахмат урнига негатив , ёки бирор талабгор чикканми дейман, Узи Узбекистон флагманлари 4та 5та куп эмас, Дустлик МХСК га ухшаб пул бор команда бор ,пул йук камандаям йук эмас. Динамо Самарканд мухлиси
   
20 мая 07:29:37
Lochin Usmonov
Yovavanivich qayerda qoldi
   
20 мая 04:45:51
Азим Исмаилов
Табадзени 1 тайм марушич ни 2тайм тушириш керак табатадзега берилган имкониятларни марушич урарди худди шундай йулдошев билан сайфиев вариянтида хам
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика