RU

Последние новости

23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди Новости

Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди

ОКМК ҳамда "Насаф" ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашуви бошланмоқда.

ОКМК – "Насаф" 3:2 (ТУГАДИ)

23.04.2025, 20:15

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Драган Черан (Зафармурод Абдираҳматов) 9, 0:1, Драган Черан (Шерзод Насруллаев) 36, 0:2, Али Абдураҳмонов (Нодир Абдураззоқов) 48, 1:2, Рубен Санчес (Саидафзалхон Ахроров) 78, 2:2, Али Абдураҳмонов (Рубен Санчес) 86, 3:2

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (11.Рубен Санчес, 46), 5.Гиорги Папава (28.Арихиро Сентоку,46), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9. Клейди Даци ( 27.Али Абдураҳмонов,46), 10.Хуршид Ғиёсов (8.Азиз Ҳолмуродов, 73), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аҳроров, 99.Асадбек Собиржонов ( 77.Нодирбек Абдураззоқов, 46)

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 13.Элдорбек Бегимов, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 90.Абубакр Ризо Турдалиев.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 66), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Драган Черан (99.Рубин Хебай,66) 18.Ҳусайн Норчаев ( 20.Ислом Кенжабоев, 53), 19.Стефан Чолович (17.Суҳроб Нуруллоев,84), 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умарбек Эшмуродов ( 22.Игорь Голбан, 53)

Захира: 1.Олександр Воробей,  24.Сардорбек Баҳромов, 33.Баҳодир Ҳалилов, 73.Диёрбек Асомиддинов

Огоҳлантириш: Рубен Санчес (ОКМК) 75


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+7. Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОЛ. ОКМКдан ажойиб камбэк. Санчес тепган тўп жарима майдончаси ичида Али Абдураҳмоновга келиб тушди. У эса Неъматов дарвозасига гол урди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Стефан Чолович ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди.

78. ГОЛ. Қосимов захираси билан ўйинни олиб чиқиб кетяпти. Рубен Санчес Аҳроровнинг супер узатмасини боши билан дарвозага йўллади, 2:2

75. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Рубен Санчес

73. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов ўрнига Азиз Холмуродов тушди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Черан ўрнига Хебай, Давронов ўрнига Муҳаммадиев тушди.

53. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусайин Норчаев ўрнига Ислом Кенжабоев, Умар Эшмуродов ўрнига Игорь Голбан тушди.

48. ГОЛ. ОКМК учрашувда ҳисобни қисқартирди. Қосимовнинг захира кучлари ишга киришди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Али Абдураҳмонов голга айлантирди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+1. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Жавоҳир Илёсов Ҳусайин Норчаев дуэлида ОКМК посбони устун келди ва тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

36. ГОЛ. "Насаф" мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Драган Черан аниқ ва чиройли зарба билан дарвоза тўрини тиртатди, 0:2

26. ЗАРБА. Чолович ОКМК дарвозаси томон зарба йўллади. Хавфли чиқди. 

23. ЗАРБА. Чераннинг зарбасини Жавоҳир Илёсов ушлаб олишда муаммога дуч келгани йўқ.

20. ЗАРБА. ОКМК олдинга юриш қилди, Дацининг зарбасини "Насаф" посбони осонликча ушлаб олди. 

9. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. "Насаф" футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Чоловичдан тўпни қабул қилиб олиб аниқ зарба йўллади,  тўп Черанга тегиб дарвозадан жой эгаллади 0:1

1. Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди.

- Учрашув 20:15да бошланади. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика