RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!" Новости

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"

Россиялик футбол агенти Дмитрий Селюк "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида "Ланс"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида кескин фикрларни билдирди.

"Мен Хусановни анчадан бери биламан. У Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида ўйнаганида футболчим билан бир хонадонда яшаган. Кўриб турганингиздек, у ўзини кўрсатган ва "Ланс" қизиқишига сабаб бўлган. Кейинроқ Францияга йўл олган. Шу ерда савол туғилади: нега Россия клублари уни пайқамади? Биласизми, баъзан Беларусь ва Ўзбекистондан бўлган футболчиларни РПЛ спорт директорларига таклиф қилсангиз, улар сизга худди сиз хоккейчи ҳақида гапираётгандек қарашади... Ғалати ҳикоя, алоҳида мавзу. Шунчаки тез-тез оёқларингизга қарашингиз керак, булутларда учиб, юлдузларга боқмасдан. Агар сизда 10 млн бўлса, албатта, кимнидир олиб келасиз. Лекин, тушунинг, Ҳусановни топиш пул тўлашдан кўра қийинроқ.

Ҳусановнинг Францияга мослашиши учун бироз вақт керак бўлди. Бу мавсумда эса у ўзини яхши кўрсатди ва энди, айтганларидек, уни "Манчестер Сити" сўраб келди.

Яна бир нарса, ОАВда пайдо бўлган суммалардан ҳайратдаман. Қанақа 50 миллион? Нималар деяпсиз? Мен бунга ишонмайман. Қандайдир ўйин бўлаётганга ўхшайди. 15 млнга ишонган бўлардим. Максимум – 20. 40 млн ва қандайдир бонуслар ҳақида ёзишмоқда. 

Бошқа томондан, "Сити"да жуда кўп пул бор. Эҳтимол, улар бундай харидни амалга оширишга қарор қилишган. Билмадим... Лекин 50 миллион, албатта, жуда кўп! Дунёда марказий ҳимоячи учун шундай пул тўлайдиган кўплаб клубларни биласизми? Мен – йўқ.

Эшитинг, ёзда "Рома" Довбикни "Жирона"дан сотиб олди. 30 миллион эвазига. Бунда эса 50 ҳақида гап кетмоқда...", – деди Селюк.

Аввалроқ ёш футболчининг ўтиши ҳақида Хайрулла Каримов, Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашган эди.

Рейтинг: -47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика