RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  5 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  174 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Франция. "Ланс"дан дуранг, Ҳусанов тўлиқ ўйнади Новости

Франция. "Ланс"дан дуранг, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Франция чемпионати 15-туридаги "Осер" - "Ланс" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Осер" – "Ланс" 2:2

14 декабрь, 23:00 | "Аббе-Дешам"

Голлар: Эль-Энауи (22), Перрен (31), Нзола (45), Ошо (73).

Осер – Леон, Акпа, Жубал, Ошо, Онаиву (Бэйр, 65), Перрен, Менса, Дануа, Овусу (Равелосон, 81), Жоли (Хувер, 65), Синайоко.

Ланс – Самба, Медина, Хусанов, Данзо, Франковски, Эль-Энауи (Диуф, 69), Томассон, Зарури (Мачадо, 81), Фюльжени (Давид Кошта, 69), Лабо-Ласкари (Сотока, 81), Нзола.

Огоҳлантириш: Синайоко (21), Эль-Энауи (51), Менса (52), Жоли (64).

Осер

Гаэтан Перрин - 31', Габриэль Ошо - 73'

Лига 1 . Тур 15

14/12/2024, 23:00

2
:
2
Завершен

Ланс

Neil El Aynaoui - 22', М'Бала Нзола - 45'

Стадион: Stade de l'Abbe-Deschamps, 17052 зрителей

Главный судья: Jeremy Stinat

45'
90'
21'  Лассин Синайоко
31'  Гаэтан Перрин
52'  Гидеон Менса
64'  Пол Джоли
65'  Пол Джоли (Ки-Яна Хувер)
65'  Адо Онаиву (Телониус Баир)
73'  Габриэль Ошо
73'  Лассин Синайоко
81'  Элиша Овусу (Райан Равелосон)
90'  Гаэтан Перрин (Флориан Айе)
22'  Neil El Aynaoui
22'  Remy Lascary
45'  М'Бала Нзола
45'  Пшемыслав Франковский
51'  Neil El Aynaoui
63'  Abdukodir Khusanov
69'  Анжело Фюльжени (Давид Коста)
69'  Neil El Aynaoui (Энди Диуф)
81'  Remy Lascary (Флориан Сотока)
81'  Анасс Зарури (Дейвер Мачадо)
89'  Адриен Томассон (Hamzat Ojediran)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ланс" ғалабани қўлдан чиқарди. Ҳусанов бугун яна бир ўйинни юқори даражада ўтказди. 61-дақиқада эса ундан кичик мастер-класс кўрдик.

90+7. УХХХХХХХ!! Мезбонлар ғалабани илиб кетиши мумкин бўлганди. Ҳайрият-ки, яқкуний зарба ноаниқ бўлди.

90+3. "Ланс" яна ҳужумда. Бу сафар Мачадо рақибининг подкатидан кейин тўпни йўқотди.

90+1. ЭХХХХХ!! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Мачадо гол ҳам урганди. Яққол оффсайд бор эди.

89. "Ланс"да яна бир хавфли вазият. Мачадонинг узатмасидан кейин Сотока боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

86. "Ланс" жарима майдончаси ёнида яна стандарт. Бу сафар тўп дарвоза томон тепилмади, шериклар томон узатилди. Узатма ёмон чиқмади, зарба ёмон бўлди.

83. ЗАРБАААААА!! Кошта ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Унинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси дарвоўа тўрининг ташқи томонига тегди.

80. "Ланс" ҳужумга ўтди. Лабо-Ласкари тўпга зарба бергандан кейин рақиб марказий ҳимоячиси Акпа билан оёғи тўқнашди. "Ланс" футболчиси жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу орада унинг ўрнини Сотока тўлдирди.

73. Гол! Ҳисоб барибир тенглашди. Ошо тўп учун курашда Данзодан устун келди ва боши билан тўпга зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

67. Хавфли вазият юзага келди. Синайоко "Ланс" жарима майдончасигача кирди ва дарвоза ёнида гол уришга чоғланиб турган шериги томон тўпни оширди. Самба сакраб, тўпни қайтариб юборди.

64. Русча мэм эсга тушди: "Вот это поворот". Жолига "артистлиги учун" сариқ карточка ҳам берилди, пенальти бекор қилинди. Абдуқодирнинг тажрибаси иш берди. У рақибни кўрди ва оёғини тортиб олди. Шу сабабли у рақибига тегмади.

Ие! Йўқ-ку пенальти! Оббо, артист Жоли-е) Юз фоиз ишонаман пенальти берилмайди.

62. Пенальти! "Ланс" дарвозаси томон. Ҳусановнинг фолидан кейин Жоли йиқилди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилинди.

61. "Осер" ўнг қанотдан позицион ҳужум уюштирди. Ҳаводан узатилган тўпни Ҳусанов аутга чиқариб юборди. Иккинчи темпдаги ҳужумни ҳимоячи қайтарди.

55. "Осер" ҳужумда. Қанотдан дарвоза ёнига тўп узатилди. Синайоконинг оёғидан Данзо тўпни "юлиб олди" ва бурчак зарбаси белгиланди.

52. Тахминан 40 сония ичида иккита сариқ карточка кўрдик. Биринчисида Эль-Энауи Менсага қарши фоли учун, иккинчисида Менсанингўзи Лабо-Ласкарига қўпол ўйнагани учун.

48. УХХХХХХХХХ!! Ҳусановнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

47. "Ланс"да жарима зарбаси тўп олдида Ҳусанов.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

45. ГООООООООЛЛЛЛ!! НЗОЛААААААА!!! Франковскининг бу сафарги пасидан кейин Мбала рақиб посбони билан бирга бир ҳолатдан унумли фойдаланди. Ортиқча вақт чўзмади ва барчасини тезроқ ҳал қилди!

42. УХХХХХХ!! Бурчак зарбасидан кейинги вазият хавфли кўриниш олди. Нзоланинг зарбаси ноаниқ кетди.

41. Нзоланинг бир зарбаси ва пасини Овусу қайтарди. Бурчак зарбаси.

38. НЗОЛАААА?!!! Мбала тўпни эгаллаб олиб, рақиб дарвозасига зарба бериш нуқтасигача борди ва вақтни чўзди, ҳимоячи етиб келди ва тўпни қайтариб юборди. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.

34. "Ланс"да хавфли вазият. Нзола рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди. Лекин ҳимоячилар унинг зарба беришигача иш қолдиришмади.

31. ГОЛ! Перрен жарима зарбасидан жуда чиройли гол урди. Супергол бўлди.

29. "Ланс" жарима майдончаси ёнида жарима зарбаси.

26. Бир нарсага ҳайрон қолдим. ВАР унча-мунча вазиятларга аралашмаяпти. Бизда ўйинни тўхтатиб, ҳакамнинг қулоғини ушлаб, ВАРни эшитишига ўрганиб қолган эканман. Бу ерда эса ўйин бузилмаяпти.

23. Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди! "Осер" яна позицион ҳужум орқали "Ланс" жарима майдончасига кирди. Илк узатмани Абдуқодир қайтарди. Иккинчи пас эса ўтди. Зарбани Самба ўнг оёғи билан қайтарди.

22. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Эль-Энауи ҳисобни очди! Қанотдан Лабо-Ласкарининг узатган тўпини Неил кучли зарба билан дарвозага киритиб юборди.

20. "Осер" узоқ вақт давомида позицион ҳужум уюштирди. "Бузоқни югургани сомонхонагача" деганларидек, "Осер"нинг югургуни Абдуқодиргача" бўлди.

17. Фюльженининг зарбаси ноаниқ кетди.

14. УХХХХХХХ!! "Ланс" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Абдуқодир Ҳусанов рақиби Синайокони тўхтатди. ВАР вазиятга аралашмади, бу вазиятда фол қайд этилмади. Бизда бундай вазиятларга пенальтини шундоқ бериб юборишларига ўрганиб қолибмиз)

9. УХХХХХХ!! Эль-Энауининг ҳаволатиб узатмасидан кейин Томассон рақиб посбони ёнида тўпни тўхтатди. Леон тўпни ушлаб олиши билан оффсайд ҳуштаги чалинди.

6. ЗАРБААААААА!! Учрашувда чинакамига голга тортадиган хавфли вазият юзага келди. Зарурининг "Ямал" услубидаги пасидан кейин Нзола рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Унинг зарбасини "Осер" посбони қайтарди.

3. Баҳсни меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. Лекин "Ланс" ҳали вазият яратмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Францияга эътиборингизни қаратамиз. Мамлакат чемпионатида умумий ҳисобда 24, ушбу мавсумдаги 13-ўйинини ўтказади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика