RU

Последние новости

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  3 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

Йил якунларига аталган ЎФА Конгресси бўлиб ўтди Новости

Йил якунларига аталган ЎФА Конгресси бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ЎФА Конгресси ўтказилди.

ЯНГИЛАШ



14:59. "Йилнинг энг яхши футболчиси"

ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.


14:56. "Йилнинг энг яхши мураббийи"

Илк маротаба Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, жамоаси билан биргаликда тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон У-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе — “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди.


14:55. “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси етакчиси Диёра Ҳабибуллаева — “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилди.



14:54. “Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”

Севинч жамоаси билан биргаликда жорий мавсум чемпионат ғолиблигини қўлга киритган Владислав Хан — “Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди.



14:53. “Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси”

Севинч клуби етакчи футболчиси Мафтуна Шоимова — “Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси” сифатида эътироф этилди.


14:52. “Аёллар Олий лигаси тўпурари”

Ушбу мавсумда аёллар чемпионатида 41 та гол киритиб, энг яхши тўпурарга айланган "Севинч" жамоаси футболчиси Людмила Карачикка соврин топширилди


14:51. “Йилнинг энг яхши футзалчиси”

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси етакчиси Ҳусниддин Нишонов — “Йилнинг энг яхши футзалчиси” деб топилди.


14:50. “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи”

Жорий мавсумда жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолибликни қўлга киритган Нодир Элибоев —  “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” деб топилди.


14:49. “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” — Муҳаммадюсуф Собиров ("Сўғдиёна")


14:48. “Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”

ЎФА биринчилиги мусобақалари икки карра ғолиби, ўсмирлар терма жамоасига 8 нафар футболчи етказиб берган Пахтакор академияси мураббийи Бобур Абдураҳмоновга — “Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” соврини топширилди.


14:47. ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдаги ҳиссаси учун мезбон шаҳарлар — Тошкент, Бухоро ва Андижон ассоциациялари эътироф этилди.


14:45. Жорий йилда турли терма жамоаларимиз фаолияти ва футбол мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатгани учун бир қатор ОАВ вакиллари тақдирланди. Уларнинг сафида "Championat.asia" бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам тақдирланди.



Жорий йилда футболни ривожлантириш ва қатор нуфузли мусобақаларни ўтказишдаги кўрсатган кўмаги ва қўллаб-қувватлагани учун ҳамкор ташкилотларга “Самарали ҳамкорлик рамзи” соврини топширилди.



“Йилнинг энг яхши аёл ҳаками”

Бу йил бир нечта халқаро ўйинларда фаолият олиб борган ва Ўзбекистон кубоги финал учрашувини юқори савияда ўтказган рефери Гулшода Саидқуловага — “Йилнинг энг яхши аёл ҳаками” соврини топширилди.


“Йилнинг энг яхши ҳаками”

Ўтган мавсум давомида бир нечта халқаро ўйинларга тайинлов олган, хусусан, Парижда ўтган Олимпиаданинг 4 та учрашувида фаолият олиб борган, ОЧЛ финал учрашувида ишлаган Илгиз Танташев — “Йилнинг энг яхши ҳаками” сифатида эътироф этилди.


“Фидойилик рамзи”

58 йил давомида Бухоро вилояти болалар ва ўсмирлар футболида жонкуярлик билан ишлаб, минглаб ёш футболчиларни тарбиялаган, клублар ва терма жамоаларга истеъдодларни етиштириб чиқарган фахрий — Иброҳим Шариповга “Фидойилик рамзи” соврини топширилди.



"Футболимиз нуронийси"

Футболимиз фахрийси, мураббий сифатида 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 9 карра кумуш медали соҳиби, 2 карра Ўзбекистон кубоги ғолиби, Фарғонанинг Нефтчи жамоаси афсонаси, айни кунларда муборак 77 ёшни қарши олган Юрий Саркисянга “Футболимиз нуронийси” соврини топширилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика