RU

Последние новости

17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   5 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  7 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  19 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди

Суперлига 25-туридан ўрин олган илк учрашув якунланди.

Пахтакор

Суперлига. Тур 25

21/11/2024, 18:00

2
:
0
Завершен

OKMK

Нодир Абдураззаков - 32', Арихиро Сентоку - 85'

45'
90'
63'  Улугбек Хошимов (Мухаммадали Уринбоев)
63'  Кими Мерк (Пулатходжа Холдорхонов)
70'  Абдурауф Буриев
76'  Отабек Журакузиев (Умар Адхамзода)
76'  Дониёр Абдуманнопов (Мухаммадали Усмонов)
32'  Нодир Абдураззаков
32'  Хуршид Гиясов
55'  Миржамол Касымов
60'  Миржамол Касымов (Аброр Саримсаков)
65'  Аброр Саримсаков
72'  Клейди Даци (Азиз Холмуродов)
72'  Хуршид Гиясов (Рубен Санчез)
73'  Арихиро Сентоку
85'  Арихиро Сентоку
85'  Азиз Холмуродов
85'  Азиз Холмуродов
89'  Арихиро Сентоку (Гиорги Папава)
89'  Нодир Абдураззаков (Шохрух Гадоев)

Суперлига

25-тур

"Пахтакор" – ОКМК 0:2

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Александр Сидоров

Тўртинчи ҳакам:Алишер Тўхтасинов

VAR: Даврон Акмалов

AVAR: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Гол: 0:1 — 32, Нодирбек Абдураззоқов (Хуршид Ғиёсов), 0:2 — 85, Арихиро Сентоку (Азиз Холмуродов).

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Диёр Холматов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Отабек Жўрақўзиев (22.Умар Адҳамзода, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 76), 40.Кими Мерк (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 63), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 63).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 60), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (9.Рубен Санчес, 72), 11.Клейди Даци (18.Азиз Холмуродов, 72), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 89), 77.Нодирбек Абдураззоқов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 89).

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 13.Элдорбек Бегимов, 19.Михаэль Клепач, 27.Али Абдураҳмонов.

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (55), Аброр Саримсоқов (65), Абдурауф Бўриев (70), Арихиро Сентоку (73).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ОКМКда икки ўзгариш содир этилди.

85. ГОЛ! Холмуродов чап қанотдан ёриб кириб, марказга узатма амалга оширди, у ерга етиб келган Сентоку деярли 11 метрли нуқтадан "Пахтакор" дарвозасини аниқ нишонга олди!

81. "Пахтакор" футболчиларининг бурчак узатмасини Илёсов уриб юборди.

77. Хавфли вазият! Санчеснинг жаримадан йўллаган зарбаси рекошет орқали Назаров қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Зарба аниқ борганда, "Пахтакор" дарвозабони улгурмасди.

76. "Пахтакор" яна икки ўзгаришага қўл урди. 

73. Сентоку Азмиддиновни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

72. ОКМКда икки ўзгариш: Холмуродов ва Санчес ўйинга қўшилди, Даци ва Ғиёсов захирага олинди.

70. Бўриев тўп учун курашда Саримсоқовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

65. Яқинда майдонга тушган Саримсоқов рақибнинг яққол ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

63. "Пахтакор" таркибида биратўла икки ўзгариш амалга оширилди. Ўринбоев ва Холдорхонов майдонга тушди, Ҳошимов ва Мерк захирага олинди.

61. Хавфли вазият! ОКМК бурчак узатмаси Дацининг зарбаси билан якунланди, аммо Назаров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

60. ОКМК таркибида илк ўзгариш: Аброр Саримсоқов Миржамол Қосимовни алмаштирди. 

58. Хавфли вазият! Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига яқин масофада бир неча "Пахтакор" футболчисини ортда қолдирган ҳолда чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ у тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

55. Қосимов Маҳаммаджоновга нисбатан қўпол ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди. Бу учрашувдаги илк карточка ҳисобланади.

53. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчилари томонидан йўлланган кетма-кет икки зарба рақиб дарвозасига қадар етиб бормади. Аниқроғи, ОКМК ҳимоячилари жонбозлик кўрсатди. 

52. Ахроров ОКМК дарвозабони билан яккама-якка чиқишга уринган Ҳошимовни қоида бузмаган ҳолда тўхтатиб қолди.

50. Абдураззоқов ҳужумда фол ишлатди.

48. Хавфли вазият! ОКМК жарима майдонида Жўрақўзиев рақиб дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини билдирди.

47. Ҳошимов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга уриниб, рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилаётган "Пахтакор" мухлиси.

60 дақиқа давом этган биринчи бўлим якунланди.

45+14. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми Жўрақўзиевнинг кучли бўлмаган зарбаси билан якунланди.

45+11. Абдураззоқовга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. ОКМКда стандарт вазият юзага келди.

45+10. Зарба! Рустамовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Назаров эгаллаб олди.

45+7. "Пахтакор"нинг ҳужуми охиригача етмай қолди, Илёсов чаққонлик билан ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берилди.

ВАР ОКМК рақиб дарвозасини ишғол қилган вазиятни кўриб чиқишга 13 дақиқа сарфлади ва голни инобатга олди.

ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

32. ГОЛ! Абдураззоқов ҳисобни очди! ОКМК ҳужумчиси Қосимов жарима узатмасидан сўнг Ғиёсовнинг бош билан пасини "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди!


28. Назаров тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди, унинг хатосини ҳимоячи тузатди.

27. Тўхтахўжаев рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

24. Абдуманнопов жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

21. ОКМКнинг бурчак узатмаси рақиб жарима майдонига қалар етиб бормади.

17. Жўрақўзиевнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпини Илёсов эгаллаб олди.

15. "Пахтакор" футболчисининг зарбасининг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ОКМК ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

10. Мерк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

8. Бурчак узатмасидан сўнг Азмиддиновнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Рустамов Абдуманноповни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Стандартдан сўнг Абдумажидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

5. "Пахтакор" фуболчилари тезлик эвазига рақиб жарима майдонига киришга уринмоқда, аммо ОКМК ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, ОКМК кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика