RU

Последние новости

23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  0 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  1 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  0 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  26 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  10 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  14 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  21 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0

Суперлига. "Сурхон" ва "Нефтчи" ўйинида ҳисоб очилмади Новости

Суперлига. "Сурхон" ва "Нефтчи" ўйинида ҳисоб очилмади

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Сурхон" — "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Нефтчи" 0:0

9 ноябрь, 18:15

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Хайринисо Эркинова

Ҳакамлар назоратчиси: Бахтиёр Намозов

Учрашув комиссари: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 5.Жамолиддин Хўжаниёзов, 6. Беҳзод Шамсиев (4.Нодирхон Неъматхонов, 20), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (15.Диёр Рамозонов, 85), 11.Абдуғофур Ҳайдаров (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 85), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов (3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 85), 98.Фарруҳ Икромов (7.Достон Турсунов, 38).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 9.Тамирлан Жамолутдинов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 77.Асадбек Каримов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров (с), 2.Зоир Жўрабоев, 70.Аббос Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев, 8.Сардор Абдураимов, 23.Диёр Туропов (11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 67), 30.Қувондиқ Рўзиев (17.Санжар Қодирқулов, 67), 22.Азиз Омонов (28.Беҳруз Облақулов, 67), 10.Шоҳрўз Норхонов (24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 87)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 14.Хуршид Мухторов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 9.Ҳусайн Норчаев

Огоҳлантириш: Ботирали Эргашев (8), Зоир Жўрабоев (21), Диёр Туропов (42), Нодирхон Неъматхонов (62)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Нефтчи" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

85. "Сурхон" таркибида уч ўзгариш содир бўлди.

84. Потапов стандарт вазиятни бартараф этди.

83. Шербўтаев рақиб футболчисини ушлаб, тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

80. Фол жарима майдони ташқарисида содир этилгани маълум бўлди. Жарима зарбаси.

79. "Сурхон" дарвозасига пенальти белгиланди. Қодирқулов Хўжаниёзов томонидан йиқитилди. Бироқ фол жарима майдонидан ташқарида бўлиши ҳам мумкин.

78. Ғуломовн томонидан йўлланган зарбани Потапов бартараф этди.

77. Қодирқуловнинг стандарт вазиятдан узатган тўпни "Сурхон" футболчилари қайтарди.

75. Шербўтаевнинг тепган тўпини Эргашев эгаллаб олди.

69. Шербўтаевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

67. "Нефтчи" таркибида уч ўзгариш амалга оширилди.

62. Норхоновга нисбатан фол ишлатган Неъматхонов огоҳлантирилди.

58. "Нефтчи" жарима майдонида меҳмонлар ҳимоячиси Цигирнинг қўлига тўп тегди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

55. Омонов тепган тўп рекошет орқали Потаповнинг қўлларига бориб тушди.

Эфирда техник узилиш юзага келди.

47. Жўрабоев тўп учун курашда Жумаевнинг юзига зарба бериб юборди, унинг сариқ карточкаси бор.

46. Хавфли вазият! "Нефтчи"нинг илк ҳужуми зарба билан якунланди, Потапов яна ўз маҳоратини намойиш этди.

Тайм якунланди.

45+1. Зарба! Туроповнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Потапов қийинчилик билан қайтарди.

45+4. Меҳмонларнинг стандарт вазияти ноаниқ зарба билан якунланди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба! Турсунов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

42. Тўропов ҳакам қароридан норозилигини билдиргани учун огоҳлантирилди.

38. "Сурхон"да иккини мажбурий ўзгариш: Икромов ўрнига Турсунов туширилди.

37. Тошмирзаев томонидан йўлланган зарбани Потапов эгаллаб олди.

32. Икромов рақиб футболчиси томонидан тўхтатиб қолинди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

28. Меҳмонларнинг кетма-кет икки зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлди.

25. "Нефтчи"нинг бурчак узатмаси рақиб футболчиси томонидан қайтарилди.

21. Жўрабоев жарима майдони яқинида рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

20. "Сурхон"да мажбурий ўзгариш: Шамсиев ўрнига Нодирхонов туширилди.

19. Шамсиев ҳам жароҳат олган кўринади, у алмаштирилса керак.

16. Шайдуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

13. Хавфли вазият! Норхоновнинг рақиб жарима майдонида бош билан узатмаси зарбага айланиб кетди ва дарвозанинг тўрига унинг юқорисидан тушди.

8. Вақт чўзгани ва ҳакамга эътироз билдиргани учун "Нефтчи" дарвозабони огоҳлантирилди.

4. Хавфли вазият! Амонов "Сурхон" ҳимоячисининг хатосидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика