RU

Последние новости

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  0 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  22 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  211 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  40 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" "Металлург"ни мағлубиятга учратди Новости

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" "Металлург"ни мағлубиятга учратди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Металлург" учрашуви якунланди.

Навбахор

Йован Жокич - 80'

Суперлига. Тур 22

25/10/2024, 18:15

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
42'  Аброр Исмоилов
64'  Тома Табатадзе (Гиорги Никабадзе)
74'  Джамшид Искандеров (Сияваш Хакназарий)
80'  Йован Жокич
80'  Сияваш Хакназарий
36'  Забихилло Уринбаев
50'  Худойшукур Саттаров
52'  Одилбек Абдумажидов
57'  Забихилло Уринбаев (Далер Шарипов)
72'  Марко Миличкович (Шахзод Убайдуллаев)
76'  Шахзод Негматжонов (Балса Секулич)
76'  Худойшукур Саттаров (Керим Палич )

Суперлига, 22-тур
"Навбаҳор" — "Металлург" 1:0
25 октябрь 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:15
Бош ҳакам:
Тўрабек Суюнов
Ёрдамчилар: Маҳмуд Турдиев, Сардор Ҳакимов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
VAR ҳаками: Насиба Тошмуҳаммедова
АVAR: Зиёдулла Абдураҳмонов

Гол: 1:0 — 80, Йован Жокич (Сияваш Ҳақназари).

"Навбаҳор": 35. Санжар Қувватов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (8. Сияваш Ҳақназари, 74), 12. Саидазамат Мирсаидов, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Русланбек Жиянов, 22. Тома Табатадзе (21. Гиорги Никабадзе, 64), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.
Захира: 18. Элдорбек Суюнов, 4. Аброр Каримов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 20. Музаффархон Мўминов, 55. Комилжон Тожидинов, 99.Элбекжон Йўлчиев.

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов (4.Керим Палич, 76), 7.Асадбек Собиржонов, 8.Искандар Шайқулов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (11.Далер Шарипов, 57), 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзод Неъматжонов (98.Балса Секулич, 76), 31.Марко Миличкович (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 72).
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 24.Даврон Ҳошимов, 88.Сирожиддин Қўзиев, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантириш: Забиҳилло Ўринбоев (36), Худойшукур Сатторов (50), Одилбек Абдумажидов (52).

Четлатиш: Аброр Исмоилов (42).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! Сиявашнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

87. Зарба! Убайдуллаевнинг олисдан йзллаган зарбасига аниқлик етишмади.

80. ГОЛ! Йован Жокич стандарт вазиятдан узатилган тўпни бош билан "Металлург" дарвозасига жойлаб қўйди!

76. "Металлург" икки ўзгаришга қўл урди.

74. "Навбаҳор"да ўзгариш: Искандеров ўрнига Ҳақназарий майдонга тушди.

74. Болтабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

72. "Металлург"да ўзгариш: Убайдуллаев Миличковични алмаштирди. Энди майдонда меҳмонлар сафида учта Шаҳзод ўйнайди.

68. Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпига шериклари ета олмади.

64. "Навбаҳор"да ўзгариш: Никабадзе Табатадзени алмаштирди.

63. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борган Неъматжоновнинг узатмасидан сўнг Қувватов тўпни эгаллаб олди.

60. Зарба! Саттоовнинг олисдан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди.

57. "Металлург"да илк ўзгариш рўй берди: Шарипов Ўринбоевни алмаштирди.

53. Хавфли вазият! Ҳамробековнинг узатмасини рақиб дарвозасига яқин турган Сайфиев бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

52. Меҳмонларда яна бир огоҳлантириш. Майдон марказида Табатадзени тўхтатиб қолган Абдумажидов огоҳлантирилди.

50. Сатторов рақиб футболчисининг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

48. "Навбаҳор"да стандарт вазият юзага келди. Аҳмедовнинг пастлатиб йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба! Ҳамробековнинг марказдан йўллаган зарбаси бу гал дарвоза устунига тегиб қайтди. Унинг аввалги зарбаси тўсинга текканди.

45+1. Зарба! Болтабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Сариқ карточка бекор қилинди. Исмоилов майдондан четлатилди.

42. Пирмуҳаммадовга нисбатан қўполлик ишлатган Исмоилов огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР монитори қаршисига келиб, эҳтимолий қизил карточкани кўриб чиқмоқда.

41. Зарба! Шайқуловнинг чап оёқда йўллаган зарбаси баландлаб кетди.

36. Ўринбоев тўпни эгаллаб олган Қувватовнинг йўлини тўсгани учун огоҳлантирилди.

36. Миличкович ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, марказ томон пас берди, бироқ Қувватов тўпни эгаллаб олди.

33. Хавфли вазият! Исмоилов рақиб жарима майдонида ўзи томон ҳаводан келаётган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллади, аммо унинг уриниши кўнгилдагидек тугамади.

32. Мирсидовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

26. Искандеровнинг бурчак узатмасидан сўнг Ўринбоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

23. Исмоилов ўнг қанотдан марказ томон ҳаракатланиб, чап оёқда зарба йўллади, бироқ дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

19. Хавфли вазият! Неъматжонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, деярли уни алдаб ўтганди, бироқ Сайфиев ортга вақтида қайтишга улгуриб, тўпни олиб қўйди.

16. Искандеровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучсиз чиққани боис "Металлург" дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.

14. "Металлург" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатмаган зарба берадиган футболчи топилмади.

7. Хавфли вазият! Болтабоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.

4. Зарба! Ҳамробековнинг жарима майдони ташқаридан йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

4. Мезбонлар томонидан амалга оширилган бурчак узатмаси хафли кўриниш олди. "Металлург" ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қарама-қарши томонига чиқариб юборди.

"Металлург"нинг бошланғич таркибида ўзгариш бўлди. Машғулот жараёнида кичик жароҳат олган Даврон Ҳошимов ўрнини Шаҳзодбек Ғофурбеков эгаллади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" кўк, "Металлург" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика