RU

Последние новости

11:27Чалханоглу "Интер"ни тарк этиши мумкин  0 11:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ва АҚШ билан ўйнайди  0 10:42Мирзаевнинг қайтиши, дебют голлар ва "темирйўлчилар" ғалабаси — "Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан галерея  0 10:07"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  2 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  0 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  16 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланади  7 07:00Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  8 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0

Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади Новости

Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади

Мундиаль нимчорак финалидан ўрин олган баҳс якунланди.

Жаҳон чемпионати

1/8 финал

Аргентина – Хорватия 2:0 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Голлар: Алан Бранди 2', Матиас Роса 22'

Аргентина (дастлабки бешлик): 1.Николас Сармиенто, 3.Анхель Клаудино, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Пабло Таборда. 

Захира: 12.Кравецки, 2.Лукаас Триподи, 4.Боло Алемани, 5.Агустин Плаза, 6.Себастьян Корсо, 7.Матиас Роса, 8.Лусиано Гауна, 9.Кристиан Борруто, 13.Кевин Арриета.

Хорватия (дастлабки бешлик): 1.Зоран Примич, 3.Кристиан Чекол, 9.Лука Перич, 10.Тихомир Новак, 14.Кристиан Пострузин.

Захира: 2.Филип Баскович, 4.Дуе Кустура, 5.Нико Вукмир, 7.Франко Еловчич, 8.Дарио Маринович, 11.Антонио Секулич, 12.Йосип Юрлина, 6.Марко Курая, 13.Давид Матая.

Огоҳлантиришлар: Кристиан Чекол (6), Константино Вапораки (7), Пабло Таборда (12), Франко Еловчич (26), Антонио Секулич (30).


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ 


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! АРГЕНТИНА ЭНДИ ЧОРАК ФИНАЛДА ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ТЎҚНАШ КЕЛАДИ!

37. Хорватия Вапоракини ўйновчи дарвозабон сифатида ўйнатмоқда, аммо бундан самара чиқмаяпти. 

34. Ууух! Дарвозабон Зоран Примичнинг кучли зарбасини Николас Сармиенто қайтарди! Яхши зарба – аъло сэйв! 

30. Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Антонио Секулич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

27. Зарбаааа! Лука Перичнинг яқин масофадан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

26. Бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган Матиас Росани йиқитган Франко Еловчич сариқ карточка олди.

24. Зарба! Тихомир Новакнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

22. ГОЛ! Матиас Роса ҳимоячининг хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва тўпни устунга йўллаган ҳолда гол урди – 2:0. Чиройли гол! 



21. Иккинчи тайм бошланди! 

20. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

18. Хорватия яхши вазиятни кўкка совурди, Константино Вапораки қулай нуқтадан нотўғри зарба йўллади. 

15. Ууух! Антонио Секуличнинг яқин масофадан берган зарбасини Николас Сармиенто бартараф этди! 

13. Зарба! Қизиқ ҳолат! Пабло Таборданинг зарбасидан сўнг Анхель Клаудино Хорватияни голдан қутқариб қолди, яъни тўп унга тегиб қайтди. 

12. Пабло Таборда рақибни туртгани учун огоҳлантирилди. 

8. Зарба! Кристиан Борруто билан ўзаро комбинациядан сўнг Пабло Таборда хавфли, аммо ноаниқ зарба йўллади.  

7. Константино Вапораки қўполлик қилгани учун сариқ карточка олди.

6. Кристиан Чекол қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

5. Ууух! Хорватиянинг кам сонли бўйт паст футзалчиларидан бири Кристиан Пострузин дарвозани кетма-кет икки бор нишонга олди, бирида дарвозабон қайтарди, бирида ҳимоячилар жонбозлик кўрсатишди.

4. Зарба! Матиас Росанинг кутилмаганда йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

3. Хорватия ҳакамлардан нималарнидир талаб қилмоқда. Ҳакам дарвозабонни оғзаки огоҳлантирди. 

2. ГОЛ! Бранди бош билан гол уриб, ҳисобни очди! 



1. Учрашув бошланди! 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика