Ўзбекистон кубоги. "Андижон" тарихий оқшомда "Сурхон"ни мағлуб этиб финалга чипта қўлга киритди
30 авг 21:55
Новости
Ўзбекистон кубоги. "Андижон" тарихий оқшомда "Сурхон"ни мағлуб этиб финалга чипта қўлга киритди
Ўзбекистон Кубоги
1/2 финал
"Андижон" – "Сурхон" 0:0 (пенальтилар серияси 5:4)
30 август. Андижон. "Бобур Арена". 19:00
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Қудрат Мадраимов
"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 9. Леван Арвеладзе (8. Фарҳодбек Бекмуратов,84), 10. Илҳомжон Абдуғаниев (18. Дамир Темиров, 68), 14. Абдураҳмон Комилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов (13. Сардорбек Азимов,84), 21. Илдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (99. Шаҳром Самиев, 68), 77. Рустам Турдимуродов (3. Любиша Печель, 106)
Захира: 12. Моҳирбек Комилов, 11. Вагиз Галиулин, 15. Владимир Бубаня, 6. Илҳомжон Алижонов,
"Сурхон": 86. Даврон Мерганов ( 25. Максим Муркаев, 120), 2. Бобуржон Асқаров (8. Ҳумоюн Шербўтаев,66), 4. Нодирхон Неъматхонов, 5. Жамолиддин Хожаниёзов, 7. Достонбек Турсунов, 10. Дмитрий Плетнёв (15. Диёр Рамазонов,106), 11. Абдуғофур Ҳайдаров, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 22. Жавоҳир Жўраев (77. Асадбек Каримов, 66) ( 9. Тамерлан Жамалутдинов, 120), 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов (23. Егорь Кримец, 80)
Захира: 6. Беҳзод Шамсиев, 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 88. Миржалол Абдумуталов
Огоҳлантириш: Илҳом Абдуғаниев ("Андижон") 11, Жавоҳир Жўраев ("Сурхон") 22, Достон Турсунов ("Сурхон") 81, Абдуғофур Ҳайдаров ("Сурхон") 105
Пенальтилар сериясида "Андижон" 5:4 ҳисобида ютди.
Учрашув якунланди. Навбат пенальтилар сериясига.
120. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Даврон Мерганов ўрнига Максим Муркаев тушди.
116. "Андижон" қарши ҳужумда имкониятдан фойдалана олмади. Зарбалар ноаниқ кўриниш оляпти.
106. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Дмитрий Плетнёв ўрнига Диёр Рамазонов тушди.
106. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Муҳаммадкарим Тоиров ўрнига Вагиз Галиулин, Рустам Турдимуродов ўрнига Любиша Печель тушди.
Иккинчи экстра-тайм бошланди.
105. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Абдуғофур Ҳайдаров
94. "Сурхон" бурчакдан тўпни ўйинга киритаётган пайтда жарима майдончасида меҳмонлар футболчиси Жамалиддин Хожиниёзов йиқитилди ва ҳакам ВАРда вазиятни кўриб ўйинни давом эттиришни буюрди.
93. ЗАРБАА. Шербўтаев кучли зарба йўллади, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
Биринчи экстра-тайм бошланди.
Учрашувнинг асосий дақиқаси якунланди. Экстра таймлар кўрамиз.
90+6. ЗАРБА.Мезбонлар ҳимоячиси Ислом Маматказин сўнгги дақиқаларда олдинга ўтди ва зарба берди. Ноаниқ.
90+6. ЗАРБА. "Сурхон" футболчиси Асилбек Жумаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
84. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Леван Арвеладзе ўрнига Фарҳод Бекмуротов, Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Сардор Азимов тушди.
81. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Арвеладзе, дарвозабон жарима майдончаси ичида бир бирини тушунмай қолди ва тўпни йўқотди. Тўпни олиб қўйган "Сурхон" футболчиси секин ҳаракат қилди ва имкониятдан фойдалана олмади.
80. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Беҳруз Шайдулов ўрнига Егорь Каримец тушди.
77. Икки жамоа ҳам бир бирига муносиб кураш тақдим қиляпти.
70. "Сурхон" паслар билан ҳужум ташкил қилиб кўрди. Якуний зарба голга айланмади. Каримовнинг пасидан сўнг Ҳайдаров зарба берганди.
68. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Абдуғаниев ўрнига Дамир Темиров, Бектемир Абдуманнонов ўрнига Шаҳрам Самиев тушди.
66. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Бобур Асқаров ўрнига Ҳумоюн Шербўтаев, Жавоҳир Жўраев ўрнига Асадбек Каримов тушди.
65. Адҳамовнинг оёқ мушаклари тортишиб қолди ва жамоадоши ёрдамга келди.
61. ВАРдагилар вазиятни кўрмоқда. Ўйиндан ташқари ҳолат бор экан! Чизиқ тортилганида барчаси аниқлашди.
60. ГОЛ. "Сурхон" учрашувда ҳисобни очган эди. Лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Абдуғофур Ҳайдаров жамоадошининг узатмасини қабул қилиб олиб ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозабонни ҳам алдаб гол урди.
57. "Андижон" жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди. "Сурхон" посбони ўз ўрнида тўпни эгаллаб олди.
53. Мезбонлар футболчиси Арвеладзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
49. Иккинчи бўлимда жамоалар ҳозирча таркибда ўзгариш қилганича йўқ.
47. "Андижон" кетма кет ҳужумлар билан босимни оширмоқда.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус
45. Биринчи бўлим якунланди.
44. Плетнёв зарба бериб кўрди. Ноаниқ.
40. Биринчи бўлим охирламоқда. Гол керак гол!
32. ЗАРБАА. Рустам Турдимуродов Абдуманноновнинг пасидан сўнг деярли бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди. "Андижон" қарши ҳужумда рақибини жазолаши мумкин эди.
30. "Сурхон" мезбонлар жарима майдони атрофида қисқа паслар билан комбинация ташкил қилишга уриниб кўрди. Вазият бурчак зарбаси билан якунланди.
27. "Андижон"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Абдуманнонов тўпни Турдимуродовга узатиб берди, у эса тўпга улгурмади.
22. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Жавоҳир Жўраев
17. УУХ. Тоиров рақибга нисбатан хавфли ўйнагандек кўринганди. Ҳаммаси жойида.
13. УУХ. "Андижон" рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни термизликлар футболчиси Хожиниёзов сўнгги паллада майдондан чиқариб юборди.
11. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Илҳом Абдуғаниев огоҳлантирилди.
8. ЗАРБАА. Жаҳонгир Абдусаломовнинг жарима майдончасига яқин нуқтадан йўллаган зарбаси рекошет ҳосил қилиб майдонни тарк этди. Илк хавфли вазият.
4. Илк дақиқалардан жамоалар эхтиёткорликка эътибор бермоқда.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Расмий тадбирлар якунланди.
- Фарғонага йўл Тошкент ва Андижон орқали борилади. Биз эса "Бобур Арена"даги учрашувга эътиборимизни қаратамиз. Жамоалар кубок баҳсларида сўнгги бор 1993 йил тўқнаш келган бўлиб, ўшанда икки учрашувда ҳам "бургутлар"нинг қўли баланд келган.
- "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.
Комментарии
Fargonalik birodorlarga xam raxmat.
Navbaxor olga