RU

Последние новости

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Ана холос! "Ланс" етакчиси "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмади Новости

Ана холос! "Ланс" етакчиси "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмади

Дансонинг 25 млн евролик "Рома"га трансфери муваффақиятсиз тугади.

"Ланс" Кевин Дансо "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақида баёнот берди. 25 млн евролик трансфер бекор қилинди.

Ҳимоячи кеча Италия пойтахтига учиб борган ва бир қатор кўриклардан ўтган. Бироқ кечга яқин унинг 23 млн евро ва 2 млн евро миқдоридаги қўшимча бонуслар эвазига сотиб олиш мажбуриятини ичига олган ижара шартномаси тўхтатилган.

Бу Дансода қандайдир юрак аномалияси борлигини англатиши мумкин, дейилади хабарда.

Италияда спорт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тиббий тестлар ўта қаттиқ тартибда ўтади, шу сабабли Кристиан Эриксен "Интер"ни тарк этишга мажбур бўлган – унга юрак дефибриллятори ўрнатилган ҳолатда спорт билан шуғулланишга рухсат берилмаган.

Айни пайтда "Рома" аллақачон Дансо ўрнига бошқа футболчи топган. Рим клуби 9 млн евро (+1 млн евро бонус)га сотиб олиш ҳуқуқи билан "Ювентус"дан Тиагу Жалони ижарага олади.

Дансо йўқ! Абдуқодир Ҳусанов учун йўл очилдими?

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика