RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади Новости

Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади

Ла Лига 3-турида "Реал" сафарда "Лас-Пальмас" билан куч синашди.

Ла Лига
3-тур
"Лас-Пальмас" — "Реал Мадрид"

"де Гран Канария" стадиони
Голлар: 1:0 – 5 Молейро, 1:1 – 69 Винисиус Жуниор (пенальти).

"Лас-Пальмас" – Силлессен, Мармоль, Маккенна, Суарес, Марвин, Кампанья (Луаодис, 81), Молейро (Бенито Рамирес, 61), Родригес (Фустер, 81), Хави Муньос, Сандро Рамирес (Вити, 78), Макберни (Мата, 78).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 46), Рюдигер, Милитао, Васкес (Карвахаль, 76), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор (Эндрик, 86), Модрич (Гюлер, 64), Браим Диас (Родриго, 46), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Менди (40), Каррьон (74), Милитао (88).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Бускетс финал ҳуштагини чалди! "Реал Мадрид" яна дуранг ўйнади! 

90+4-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми бесамар кетди.  

90+2-дақиқа. Мбаппе ҳаводан узатган тўпни на Карвахаль, на Эндрик дарвозага йўллай олишди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. ГОООООООЛ! Аммо, лекин бироқ... "Лас-Пальмас" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Шу сабабли гол инобатга олинмади. 

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдер Милитаога ҳакам сариқ карточка кўрсатмоқда.

86-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Эндрик ўйинга қўшилди!

85-дақиқа. Килиан Мбаппе Арда Гюлернинг узатмасидан кейин қулай нуқтага чиқиб борди, ҳимоячини чалғитди, лекин... Охирги зарба бу сафар ҳам ўхшамади. 

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Хосе Кампанья ва Кириан Родригес ўрнига Энцо Луаодис ҳамда Ману Фустер туширилди.

80-дақиқа. Килиан Мбаппе ўнгроқдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва кучли зарба берди, аммо жуда ноаниқ.

77-дақиқа. Фран Гарсия ижросида ҳужумда фол!

76-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль майдонга тушди. 

75-дақиқа. Рюдигер фаоллиги туфайли тўп "Реал"да қолди ва рақиб ҳужуми ривожланмади.  

73-дақиқа. Мезбонларнинг бурчак зарбасидан кейин "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Винисиус Жуниор уни зарба билан якунлади. Бироқ унинг зарбаси Карло Анчелоттига умуман маъқул келмади. 

71-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Лас-Пальмас" Куртуа дарвозаси олдида хавф туғдира олди ва бурчак зарбаси ҳам ишлади. 

69-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор пенальтидан ҳисобни тенглаштирмоқда!

Тўп олдида Винни!

67-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичида Гюлердан дарвоза томон кетаётган тўп ҳимоячининг қўлига тегди ва бош ҳакам нуқтага ишора қилди!  

64-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Арда Гюлер ўйинни давом эттиради.

"Реал"да Арда Гюлер майдонга тушишга деярли тайёр.

61-дақиқа. Ўзгариш! Альберто Молейро ўрнига Бенито Рамирес ўйинга қўшилди. 

60-дақиқаФран Гарсия ишлаб олган бурчак зарбасидан кейин Тчуамени боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.

59-дақиқа. "Мадрид" тўпни назорат қилмоқда ва уни рақибга деярли бермаяпти, лекин ҳозирча иш чинакамига хавфли вазиятга етиб бормади. 

57-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми омадсиз якунланди. Мбаппе узатмаси ноаниқ чиқди. 

55-дақиқа. Орадаги фарқ иккитага ошиши мумкин эди. Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Сандро Родригес охирги зарбани аниқ амалга ошира олмади. 

54-дақиқа. Родриго ўнг қанотдан марказга қараб юрди ва чап оёқда зарба берди, лекин бу сафар ҳам Силессен ишончли ҳаракат қилди. 

52-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарганди, жарима майдончасидан унча узоқ бўлмаган зонада турган Фран Гарсия уни биргина уриниш билан қайтариб, дарвоза томон йўллади, аммо унинг уринишига куч етишмади. 

50-дақиқа. Винисиус рақибга нисбатан фол ишлатди!

47-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.

Иккинчи бўлим бошланди!

46-дақиқа. Ўзгаришлар! Браим Диас ва Ферлан Менди ўрнига Родриго ҳамда Фран Гарсия ўйинга қўшилди.

Айни шу паллада ҳакам Матео Бускетс бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча "Реал" имкониятни бой бермоқда! 

45+1-дақиқа. Бу сафар ҳам "Реал" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. "Реал" рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар уни қайтариб юборишди.

42-дақиқа. Макберни жарима майдончаси ичида Рюдигер билан кураш чоғида йиқилди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни талаб қилди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тўп учун курашда Сандрога нисбатан фол ишлатишга мажбур бўлди. 

Бурчак зарбасидан кейин ҳам меҳмонлар ниятига ета олмади. 

38-дақиқа. Рюдигернинг зарбасидан кейин Силессен қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. 

37-дақиқа. Милитао оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.

35-дақиқа. Модричнинг фаоллиги тўпни "Реал"га қайтариб берди. 

32-дақиқа. Хавьер Муньос жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп жуда ва жуда узоқлардан ўтиб кетди. 

31-дақиқа. Яна мезбонлар тўп билан муомалада бўлиб турибди. 

29-дақиқа. Килиан Мбаппе тезлигини ишга солди, олдинга ўтиб борди ва аниқ зарба берди, лекин кипер ўз ўрнида.  

28-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. 

25-дақиқа. УХХХ! Федерико Вальверде!!! Унинг кучли зарбасидан кейин Силессен жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24-дақиқа. Винисиус жарима майдончаси олдида йиқитилди. Ҳакам меҳмонлар учун жарима зарбаси белгилади. 

20-дақиқа. "Лас-Пальмас" илк дақиқаларда ёмон ўйнамаяпти. Жамоа футболчилари анча ишонч билан қилмоқда ҳар бир ҳаракатини.

18-дақиқа. Оливер Макберни ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

17-дақиқа. Мика Мармоль "подкат"да тўпни олиб қўйди. 

14-дақиқа. "Лас-Пальмас" қарши ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо Сандро Рамирес тўпни ўзига тўғрилай олмади. 

11-дақиқа. Ўзига келиб олиш учун ҳам "Реал" шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда. 

7-дақиқа. Бурчак зарбасини Лука Модрич амалга оширди, лекин унинг узатмасидан кейин тўпни энг яқинда турган ҳимоячи осонлик билан қайтарди. 

5-дақиқа. ГООООООООЛ! "Лас-Пальмас" ҳисобни очмоқда! Биринчи ҳужум ва дарҳол гол! Гол муаллифи Альваро Молейро!

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика