RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  29 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

"Навбаҳор", "Локомотив" ва "Металлург"нинг ғалабасиз серияси қачон тугайди? — Суперлиганинг 15-тури ҳақида Новости

"Навбаҳор", "Локомотив" ва "Металлург"нинг ғалабасиз серияси қачон тугайди? — Суперлиганинг 15-тури ҳақида

Кечаги учрашувлар билан Суперлиганинг 15-тур беллашувларига якун ясалди.

Биз эса турнинг қизиқали маълумотлари, фактлари билан ўртоқлашамиз. 

- Суннатилла Абдуллажонов "Олимпик" сафида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди. Бунга қадар "Олимпик" сафида 2001 йилдан олдин туғилган футболчилар умуман майдонга тушмаган эди.

- Жасур Ҳакимов "Локомотив" таркибидаги дебют голини урди.  Шу тариқа, 30 ёшли футболчи Ўзбекистон чемпионатида 9 та турли клуб таркибида гол уришга эришди. 

- Жамоалар тарихидаги барча 4 та ўйинда ҳам дарвозаларга гол урилди. 

- "Локомотив"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 12 та ўйинга етди. 

- "Динамо" 2017 йилдан буён меҳмонда "Нефтчи"ни мағлуб эта олаётгани йўқ. 

- Манучеҳр Сафаров жорий мавсум Суперлигада илк бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

- "Металлург" ҳимоячиси Азизбек Пирмуҳаммедов Суперлигада дебют голини урди.

- "Бунёдкор" ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев 995 кундан сўнг Суперлигада гол урди.

- "Сўғдиёна" ҳимоячиси Исломжон Қобилов 1194 кундан сўнг Суперлигада гол урди. 

- "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов кетма-кет 9-йил (ўзи майдонга тушган барча йилларда) Суперлигада гол урди.

- "Пахтакор" Максим Шацких бошчилигида "Насаф"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. "Шерлар" сўнгги маротаба 2021 йил Питер Хюистра мураббийлиги даврида рақибидан устун келган. 

- "Бунёдкор" ўз майдонида "Андижон"га мағлубиятга учрамаслик сериясини давом эттирди, 14 ўйин, 13 ғалаба, 1 дуранг. "Бургутлар" Тошкентдаги ягона очкосини 2012 йил қўлга киритган. 

- "Андижон" бу мавсумда сафардаги биринчи мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди. 

- Сергей Лушчан ўзи бошқарган жамоаларда Миржалол Қосимов жамоаларини ютишни уддасидан чиқа олмаяпти, 4 ўйин 4 мағлубият. 

- ОКМКнинг албаниялик ҳужумчиси Клейди Дацидан ажойиб юриш, у 2 та учрашувда рақиб дарвозасига 3 бор йўл топди. 

- Олмалиқликларнинг хорватиялик легионери Михаел Клепац Суперлигадаги дебют голига муаллифлик қилди. 

- Миржалол Қосимов шогирдлари ўз майдонидаги сўнгги 4 та учрашувда 4 та ғалабани қўлга киритди. 

- "Лочинлар" Суперлигада кетма-кет 7 ўйинда майдонни 3 очкосиз тарк этди. 

- "Металлург" элитада ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди. 

- "Насаф" ва "Навбаҳор" бу мавсум ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. 

- "Бунёдкор" жорий йил ҳисобидан сафарда ҳали ютуқни ўзиники қилмади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика