RU

Последние новости

00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  3 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  1 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  14

ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз Новости

ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз

Бу мавсумдан бошлаб биз ўрганиб қолган Осиё чемпионлар Лигаси бошқа ўтказилмайди.

Бу мусобақа ўрнига иккита яхши турнирни кузатамиз.

Биринчиси, Осиё Элит чемпионлар лигаси. Иккинчиси, Осиё чемпионлар Лигаси 2. ОФК мусобақа нуфузини ошириш ҳамда янада кўпроқ мухлислар (тошабинлар)ни жалб этиш мақсадида янгича формат ишлаб чиқди.

Биз шу пайтгача кузатиб келган Осиё чемпионлар Лигаси 21 мавсум фаолият олиб борди. Мусобақа илк бор 2002/03 йил йўлга қўйилганида дастлабки ғолиб БААнинг "Ал Айн" клуби бўлганди. Буни қарангки, 2024 йил ўтказилган охирги финалда ҳам ғолиблик "Ал Айн"га насиб этди. 

ОЧЛнинг барча ғолиблари

2024. "Ал Айн"

2022. "Урава Редс"

2021. "Ал Ҳилол"

2020. "Ульсан Хюндай"

2019. "Ал Ҳилол"

2018. "Кашима Антлерс"

2017. "Урава Редс"

2016. "Чонбук Моторс"

2015. "Гуангжоу Эвергранд"

2014. "Вестерн Сидней"

2013. "Гуангжоу Эвергранд"

2012. "Ульсан Хюндай"

2011. "Ал Садд"

2010. "Сеонгнам Ильва Чунма"

2009. "Поханг Стилерс"

2008. "Гамба Осака"

2007. "Урава Редс"

2006.  "Чонбук Моторс"

2005. "Ал Иттиҳод"

2004. "Ал Иттиҳод"

2003. "Ал Айн"

ОЧЛ Элит нима?

Осиё чемпионлар Лигаси Элит ёки қисқача айтганда ОЧЛ Элит аввалги Осиё чемпионлар Лигасининг такомиллашган варианти бўлиб, қитъанинг энг кучли 24та жамоаси иштирок этади. Мусобақа бош ҳомийлари - NEOM, Qatar Airways, Visit Saudi.

Ҳар бир минтақадан (Шарқ ва Ғарб) 12та клуб қатнашишини ҳисобга олсак, ҳозирги пайтга келиб Ғарб минтақасининг 11та иштирокчиси маълум бўлиб улгурган. Бу мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади. 12-жамоа номини плей-офф ўйинлари якунига етганидан сўнг билиб оламиз. 

Дастлаб 6 август куни "Сепахон" ва "Шабаб Ал Аҳли" битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс ғолиби 13 август куни Қатарга сафар қилиб, "Ал Гарафа" билан ўйнайди ва ким ғалаба қозонса, 12-жамоа сифатида бўш ўринни тўлдиради. 

ОЧЛ Элитда пул миқдори кўп

Ҳа, шундай. ОФК кучли ҳомийларни жалб қилган ҳолда клубларга бериладиган пул мукофотларини аниқлаб олди. Биргина гуруҳда иштирок этиш эвазига ҳар бир клуб ўз ғазнасини 800 минг долларга бойитиб олади. 

Нимчорак финал - 200 минг доллар

Чорак финал - 400 минг доллар

Ярим финал - 600 минг доллар

Финалчи - 4 миллион доллар

Ғолиб - 10 миллион доллар

Бу дегани ОЧЛ Элитда ғолиб чиққан жамоа бир мавсумнинг ўзида жами 12 млн доллар ишлаб олади. Маълумот учун, аввалги ОЧЛда ғолибга бериладиган пул 3 миллион долларни ташкил қиларди. 

Жамоалар саватчаларга бўлинди

Ҳар бир минтақада жамоалар 6тадан икки саватчага ажратилади. Ғарб минтақасида "Пахтакор" 1-саватчадан ўрин олган. 

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Персеполис", "Пахтакор", "Ал Шорта"

2-саватча: "Ал Наср", "Ал Райан", "Истиқлол", "Ал Васл", "Ал Аҳли", Плей-офф ғолиби

Мусобақа форматига кўра, Ғарб минтақасида кураш олиб борадиган 12та жамоадан 8таси кейинги босқичга йўл олади. Бунда ҳар бир клуб 8та ҳар хил жамоага қарши 4та уй ва 4та сафар ўйинини ўтказади. Гуруҳ босқичи якунига етгач, нимчорак финал ўйинлари ҳам уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Фақат чорак финалдан бошлаб мусобақа марказлашган тартибда Саудия Арабистонида давом эттирилади. Бу 2025 йил 25 апрелдан 4 майга қадар давом этади. Янги ОЧЛ Элит мусобақасига қуръа ташлаш маросими 16 август куни бўлиб ўтади.


Х.Холиқов

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика