RU

Последние новости

17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  2 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  5 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  25 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  5 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  22 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  11

12 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди Новости

12 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди

Теги :  ЧехияТуркия
3-туридан ўрин олган Чехия ва Туркия ўртасидаги учрашув якунланди.

Чехия – Туркия 1:2

Голлар: 51 - Хакан Чалханоглу (Исмаил Юксек), 66 - Томаш Соучек, 90+4 - Женк Тосун

26 июнь, 23.59, «Фолькспаркштадион»

Ҳакам: Иштван Ковач

Чехия: 1.Индржих Станек (16 Матей Ковар , 56), 3.Томаш Голеш, 4.Робин Гранач, 18.Ладислав Крейчи, 5.Владимир Цоуфал, 15.Давид Юрасек (26.Матей Юрасек81), 22.Томаш Соучек, 14.Лукаш Провод (20.Ондржей Лингр,75), 7.Антонин Барак, 13.Моймир Хитил (19.Томаш Хори,56), 9.Адам Гложек ( 11.Ян Кухта,56)

Захира: 23.Витезслав Ярош, 2.Давид Зима, 6.Мартин Витик, 8.Петр Шевчик, 10.Патрик Шик, 12.Давид Доудера, 17.Вацлав Черни,   21.Лукаш Черв, 24.Томас Влчек, 25.Павел Шульц, 

Туркия: 1. Мерт Гюнок, 18.Мерт Мюлдюр, 4.Самет Акайдин, 3.Мерих Демирал, 20.Ферди , Кадиогл, 16.Исмаил Юксек ( 5.Окай Йокушлу, 63), 15.Салих Озчан (22.Каан Айхан, 46), 8.Арда Гюлер (7.Мухаммед Актюркоглу, 75), 10.Хакан Чалханоглу (6.Оркун Кекчю, 87), 19.Кенан Йилдиз (9.Дженк Тосун, 76), 21. Бариш Альпер Йилмаз

Захира: 12. Алтай Байиндир, 23.Угурджан Чакир, 2.Зеки Челик, 11.Юсуф Язиджи, 13.Ахметджан Каплан, 17.Ирфан Кахведжи, 24.Семих Киличсой, 25.Юнус Акгун, 26.Бертуг Йилдирим.

Огоҳлантириш: 11 - Антонин Барак, 31 - Салих Озчан, 35 - Патрик Шик, 37- Кенан Йилдиз, 50 - Исмаил Юксек, 65 - Мерт Гюнок, 68 - Угурджан Чакир, 81 - Мерт Мюлдюр, 85 - Самет Акайдин, 85 -Лукаш Черв, 85 - Витезслав Ярош, 90 - Ладислав Крейчи

Четлатиш: 20 - Антонин Барак


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Турклар бугунги ғалабаси билан гуруҳдаги очколар сонини 6 тага етказиб олди ва кейинги босқичга йўл олди. Чехия термаси эса гуруҳда 1 очко тўплади ва мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлди. Туркия кейинги босқичда Австия билан ўйнайди

90+4. ГОООЛ. Женк Тосун сўнгги дақиқада гол урди ва кейинги босқични ҳал қилди

Ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшди

90. Огоҳлантириш: Ладислав Крейчи 

87. Окай Йокушлунинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

85. Огоҳлантириш: Самет Акайдин ҳам огоҳлантирилди ва турклар кейинги босқичга йўл олса, ушбу ҳимоячи нимчорак финални ўтказиб юборади



85. Огоҳлантиришлар: Лукаш Черв ва Витезслав Ярош огоҳлантирилди. Қизиғи ҳар икки футболчи захирада ўтиришибди

81. Огоҳлантириш: Мерт Мюлдюр ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

80. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган турклар тўлиқ ҳимояга ўтиб олдилар, бу уларга қимматга тушмаса бўлгани

73. Йилдиз ажойиб ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

68. Огоҳлантириш: Захирада ўтирганларнинг яна бири огоҳлантирилди. Бу сафар туркларнинг захирадаги посбони Угурджан Чакир ҳакамдан сариқ олди

Ҳакам ВАР билан гаплашиб олганидан сўнг голни ҳисобга олишга қарор қилди

66. ГОООЛ! Томаш Соучек ҳисобни тенглаштирди.

65. Огоҳлантириш: Мерт Гюнок вақт чўзгани учун огоҳлантирилди

64. Ладислав Крейчининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

61. Турклар бир киши кўп бўлиб ўйнаётгани сезилмоқда. улар ҳужумлар ташкил қилишмоқда, тўпга эгалик қилишмоқда

55. Матей Ковар майдонга тушди, Станекнинг жароҳати жиддий

54. Индржих Станек гол бўлган вазиятда жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

51. ГОООЛ! Йилдизнинг супер зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ ушбу ҳужумнинг ўзида Чалханоглу тўпни эгаллади ва супер зарбаси билан ҳисобни очди

50. Огоҳлантириш: Исмаил Юксек ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

47. Бариш Альпер Йилмазнинг боши билан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи бўлим сўнггида чехлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, бироқ Давид Юрасекнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

43. Хакан Чалханоглунинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

37. Яна бир огоҳлантириш: Кенан Йилдиз ҳакам томонидан огоҳлантирилди

35. Огоҳлантириш: Захирада ўтирган Патрик Шик ҳакам билан тортишди ва огоҳлантирилди

31. Салих Озчан тактик қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

29. Бариш Альпер Йилмазнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

27. Арданинг қайчи услубида йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди, туркларда бурчак зарбаси бор

24. Томаш Соучек боши билан зарба беришга интилди, бироқ унга имкон берилмади

20. Четлатиш: Чехия ўзининг имкониятларини кескин пасайтириб юбормоқда. Антонин Барак иккинчи сариғини олди ва майдони тарк этмоқда. 

17. Робин Граначнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

15. Учрашув анча қизиқ ўтмоқда. Юрасекнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди

13. Арда Гулер маълум масофани босиб ўтди ва зарба йўллади, бироқ ёш иқтидорнинг зарбасига аниқлик етишмади

11. Огоҳлантириш: Антонин Барак ҳакам билан тортишди ва сариқ олди

10. Дастлабки дақиқаларда чехларнинг устунлигидан сўнг турклар ҳам аста-секин тўпни ушлашни бошлашди

3. Чехияликлар учрашувни фаол бошлашди. Лукаш Проводнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди 


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика