RU

Последние новости

00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  52 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  28 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  273 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  22 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди

Ўзбекистон кубоги 3-тур доирасида "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" — "Навбаҳор" 1:1
Голлар:  Жоэль Кожо 82` — Шодиёр Шодибоев 66`.

"Динамо": 1. Фарҳод Раҳматов, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Францис Нарх, 10. Жоэль Кожо, 20. Журани Франсиско Феррейра, 21. Анваржон Хожимирзаев, 22. Санжар Шаахмедов (с), 23. Фарруҳ Икромов, 44. Душан Мийич, 77. Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 13. Равшанбек Ягудин, 5. Анваржон Файзуллаев, 14. Баходир Насимов, 24. Бобурбек Ёрбеков, 30. Абубакир Мўйдинов, 35. Эмануэль Ягр, 58. Ҳусниддин Ғафуров.

"Навбаҳор": 21. Александр Лобанов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 8. Сияваш Ҳақназари, 13. Филип Иванович, 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.
Захира: 1. Ўткир Юсупов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 22. Тома Табатадзе, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Динамо

Жоэль Кожо - 82'

Кубок Узбекистана. Тур 3

28/04/2024, 18:00

1
:
1
Завершен

Навбахор

Шодиёр Шодибоев - 66'

45'
90'
82'  Жоэль Кожо
66'  Шодиёр Шодибоев



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. 


ЯНГИЛАШ


90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш! Ратиньо ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушмоқда.

82-дақиқа. ГООООООЛ! Кетма-кет ҳужумлар уюштирган "Динамо" охири ниятига етди. Ажойиб комбинация ва ҳисоб тенглашмоқда. Жоэль Кожо якуний зарба муаллифи.

79-дақиқа. Ўтказиб юборилган голдан кейин "Динамо" фаоллашди ва тўп асосан айнан мезбонлар назоратида бўлмоқда. Улар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда. "Навбаҳор" эса бунга унчалик қарши эмасдек.

77-дақиқа. "Динамо" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

66-дақиқа. ГОООООЛ! Дастлабки зарбани "Динамо" дарвозабони қайтарди, аммо "Навбаҳор" футболчиси Шодиёр Шодибоев қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни очди!

64-дақиқа. Стандарт вазиятдагн кейин қайтган тўпни Филип Иванович дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо у йўллаган тўп дарвозадан анча юқорига қараб йўл олди. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! "Динамо" сафида ҳам янги футболчилар ўйинга қўшилди. Ҳислат Ҳалилов ҳамда Дамир Темиров жангга ташланди.  

60-дақиқа. Ўзгаришлар! "Лочинлар" сафида Аброрбек Исмоилов ва Асадбек Собиржонов майдонга туширилди. 

59-дақиқа. "Навбаҳор" ижросидаги бурчак зарбаси ҳам муваффақиятли чиқмади. 

58-дақиқа. "Навбаҳор" футболчиси жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни дарвозабондан ўтказишни уддалади, бироқ ҳимоячи у тўрга бориб тушишига йўл қўймади.  

54-дақиқа. Ўйин темпи бироз ошгандек, аммо асосий кураш майдон марказига яқин зоналарда кечмоқда. 

47-дақиқа. Майдон эгалари бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бироқ узатилган тўпни дарвоза йўллашнинг имкони топилмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

45+2-дақиқа. "Навбаҳор" ҳужумини марказга яқин ҳудудда тўхтатишга муваффақ бўлган самарқандликлар ўзлари олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин узатмадаги хатолик бунга имкон бермади. Айнан шу паллада бош ҳакам беллашувнинг дастлабки бўлими якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди!

41-дақиқа. ГООООООЛАммо, лекин, бироқ... Бош ҳакам гол уришдан бироз аввал мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини қайд этди ва киритилган тўп инобатга олинмади.  

36-дақиқа. Меғмонларнинг ривожланиш жараёни узоқ давом этган ҳужуми барибир охирига етмади ва ҳакам айнан наманганликлар ҳужумда фол ишлатди деб топди.  

30-дақиқа"Навбаҳор"нинг ҳужуми бошланмай якунига етди.  

24-дақиқа. Бироқ мезбонлар ишни зарбагача етказа олишмади. 

23-дақиқа. "Динамо" жарима майдончаси чизиғи олдидан стандарт вазиятга эга бўлмоқда. 

16-дақиқа. Меҳмонлар вакили майдонда ётибди. 

13-дақиқа. "Навбаҳор" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. 

5-дақиқа. Дастлабки дақиқаларни ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ўтказмоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Динамо" футболчилари бошлаб беришди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика