Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи
23 апр 2024 21:11
Новости
Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи
Португалиялик мураббий Жозе Моуринью ўйновчи дарвозабон билан майдонда ҳаракат қилиш тактикасини ишлаб чиқмоқчи.
61 ёшли мутахассис "Рома"ни тарк этганидан бери янги тажрибалар тўғрисида бош қотирмоқда.
Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Европа Конференциялар лигасида чемпионликни қўлга киритган ягона мураббий Англия Премьер-лигасига қайтишни истамоқда ва "Ньюкасл" билан музокараларга киришган.
Моуринью The Telegraph нашрига кейинги клубида қўллаш учун янги тактика ва инновациялар устида ишлаётганини маълум қилди.
Бундай "стратегия"лардан бири ўз дарвозабонини бошқа позициядаги футболчига алмаштириш ҳисобланиб, футзалдаги сингари рақибни қамал қилишда фойдаланилиши кўзда тутилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Комментарии