"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин
19 апр 11:22
Новости
"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин
"Пахтакор-79" жамоасининг хорижий инвестори билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд.
Лига унга сўнгги имкониятни тақдим этиб, МЧЖ Ўзбекистон қонунлари асосида юртилиши шартлиги, бухгалтерия ҳисоботи қай тартибда амалга оширилиши юзасидан керакли кўрсатмалар берган. Қўшимчасига мазкур масалаларда кўмаклашиш учун жамоага икки нафар мутахассис бириктирилган.
Шунга қарамай, "Пахтакор-79" талабни ўз вақтида бажаргани йўқ. Жамоада ойлик-маошлар тўлаш ва умуман, молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мана шуларни инобатга олган ҳолда Лига Ангренга ўз расмийларини юбормади. Жамоа бир неча кун ичида вазиятни ўнглаши талаб этилади. Акс ҳолда "Пахтакор-79" мусобақадан четлаштирилади.
Похожие новости
23:12
Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" 29
Комментарии