RU

Последние новости

21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  7 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  4 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  8 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  6 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди Новости

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувида қизил карточка олган Усмонали Усмоналиeв вазиятга ойдинлик киритди.

- Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, уч йил битта жамоада тўп сурдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Учрашувдан аввал ҳам Тоиров билан анча суҳбатлашдик, ҳазиллашдик.

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашдик. Бошқа жиддий гап йўқ. Вазиятни чуқурлаштириш, муаммо излаш, ваҳима кўтариш шарт эмас. Агар ўша ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, инсонийлик иккинчи “планга” тушди, эътироз йўқ, аммо яна қайтараман, вазиятни ваҳимали кўрсатишга ҳаракат қилиш нотўғри.

Тоиров ўша вақтда ҳакамга қизил карточка кўрсатманг демоқчи эди, улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради. Аслида мени хафа қилгани бошқа нарса, ҳисоб тенглашгунига қадар ўйиндаги устунлик биз томонга ўтаётган эди, майдондан четлатилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Шуниси алам қилди. Четлатилганимдан сўнг кийим алмаштириш хонасига йўл олдим, танаффусга қадар ўйин биз учун тескари кўриниш олди. Шундан кейин четлатилганим жиддий тарзда алам қилди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиётсизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман!

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика