RU

Последние новости

19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  18 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  24 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  2 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  15 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  2 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2

"Нефтчи"нинг легионерлардан жуда катта қарзи бор. Иш ФИФАгача етиб борган Новости

"Нефтчи"нинг легионерлардан жуда катта қарзи бор. Иш ФИФАгача етиб борган

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мавсумолди йиғин ўтказиш учун бугун Туркияга жўнаб кетди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Нефтчи"ни икки грузиялик легионери Бачана Арабули ва Гиорги Никабадзе олдида 2023 йилдаги қарздорлиги бор. Футболчилар пулларини олиш мақсадида ФИФАга мурожаат қилишган. ФИФА бартараф этиш учун Фарғона клубига 14 кун муҳлат берган. Аммо ушбу муддатда қарздорликлар барибир узилмаган. Шу боис энди "Нефтчи" ҳар иккала футболчига шартномаси охиригача (2024 йил охиригача) маошини беришга мажбур бўлади.

Бундан ташқари, австралиялик ҳимоячи Томислав Мрчела билан ҳам шартнома 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган. Клубнинг ундан ҳам қарзи бор ва Мрчела ФИФАга мурожаат қилиб бўлган. Агар ФИФА берган муддатда ўтган йилги қарздорлик бартараф этилмаса, "Нефтчи" Мрчелага ёзгача маошини тўлашга мажбур бўлади.


Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика