"Челси" Ла Лига тўпурарларидан бирини қўлга киритмоқчи. "Аристократлар" сафида форварднинг яқин дўсти ҳаракат қилади
02 янв 2024 17:27
Новости
"Челси" Ла Лига тўпурарларидан бирини қўлга киритмоқчи. "Аристократлар" сафида форварднинг яқин дўсти ҳаракат қилади
"Жирона" ва Украина термаси ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. "Аристократлар" скаутлари охирги бир неча ҳафта давомида футболчи ўйинларини кузатишган. "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам Довбикнинг жисмоний имкониятларидан ҳайратда ва аргентиналик уни ўз жамоаси "тўққизлиги" сифатида кўришни истамоқда.
Шунингдек, қайд этиш лозим, 26 ёшли украиналик ва "кўклар" ярим ҳимоячи Михаило Мудрикнинг агенти битта. Ушбу икки футболчи яқин дўст ҳам ҳисобланишади. Эҳтимолий трансфер "Челси"га 45 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
Бу мавсум Ла Лига ва Испания кубоги доирасидаги 18 учрашувда Артём 11 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди. Унинг "Жирона" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
"Transfermarkt" портали Довбикни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии