RU

Последние новости

23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  2 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  6 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  11 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  11 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади! Новости

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!

Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олди.

ЯНГИЛАШ

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилди. Шундай қилиб, "Насаф" Қаршида "Ал Айн"ни, "Навбаҳор" эса Наманганда "Ал Иттиҳод"ни меҳмон қилади.

Ғарбий минтақа нимчорак финал жуфтликлари:

"Насаф" – "Ал Айн" (БАА)

"Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Сепахон" (Эрон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Навбаҳор" – "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

Шарқий минтақа нимчорак финал жуфтликлари

"Чонбук Хюндай" (Корея) – "Поханг Стилерс" (Корея)

"Улсан Хюндай" (Корея) – "Ванфоре Кофу" (Япония)

"Шаньдун Тайшань" (Хитой) – "Кавасаки Фронтале" (Япония)  

"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Йокохама" (Япония)

Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" Халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этди. 

2-саватчадаги жамоалар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувларини ўз майдонларида қабул қилишади. Мазкур баҳслар 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Қуръадан аввал жамоалар 2 та саватга ажаратилади: 

*гуруҳ ғолиблари (5та);

*гуруҳдаги энг яхши иккинчи жамоалар (3та). 


Нимчорак финалда гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган жамоалар тўқнаш келмайди. Яъни "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" қарама-қаршилигини кўрмаймиз.

ОФК Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, бир мамлакатнинг икки жамоаси плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиши мумкин ва биз нимчорак финалда "Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувини ҳам кўришимиз мумкин.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика