RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" кичик ҳисобда "Сурхон"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" кичик ҳисобда "Сурхон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

18-тур

29 август, сешанба 

СУРХОН – НАСАФ 1:2

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Фарруҳ Янсупов   

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Тимур Гайнуллин 

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Гол: 0:1 — 20, Жамбули Жигаури (Азизбек Амонов), 0:2 — 71, Акмал Мозговой (Ғолиб Ғайбуллаев), 1:2 — 80, Силванус Нимели (Тамирлан Жамалутдинов)

"Сурхон": 13.Азизхон Исаков, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 4.Шаҳзод Таиров, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 72), 6.Артём Сокол (55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 65), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов (2.Бобиржон Асқаров, 65), 18.Силванус Нимели (с), 19.Нуриддин Ҳасанов (27.Асилбек Жумаев, 65), 25.Беҳзод Шамсиев, 77.Асадбек Каримов (10.Тамирлан Жамалутдинов, 65)

Захира: 35.Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сидиқов (2.Алибек Давронов, 74), 18.Баҳром Абдураҳимов (7.Акмал Мозговой, 69), 21.Дониёр Нарзуллаев (19.Матэус Лима, 46), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 69), 77.Ойбек Бозоров (8.Зафармурод Абдираҳматов, 69)92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов.

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев (75), Беҳзод Шамсиев (84)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+4. Лима Круз рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани сабабли вазиятдан унумли фойдалана олмади.

90+1. Лиманинг зарбасидан сўнг тўпни мезбонлар дарвозабони эгаллаб олди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Шамсиев огоҳлантирилди.

80. ГОЛ! Нимели ҳисобни қисқартирди.

75. Насруллаев фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

71. ГОЛ! Мозговой рақиб посбонининг тўпга чиқишдаги хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

69. "Насаф" таркибида эса учта ўзгариш рўй берди.

65. "Сурхон"да биратўла тўртта ўзгариш содир бўлди.

62. Сиддиқов Амоновнинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

60. Нимели яна зарба йўллади, бироз ноаниқ.

59. Нимели қулай вазиятга чиққиб борди ва зарба йўллади, бурчак тўпи ишланди.

55. Жигаури рақиб жарима майдонидан ўз омадини синаб кўрди, аммо "Сурхон" ҳимоячилари ўз вақтида тўпга оёқ қўйишди.

48. Абдураҳмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Лима Нарзуллаевни алмаштирди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Нимелининг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Нарзуллаевнинг зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтарди.

42. Бозоров-Насруллаев комбинациясидан сўнг "Сурхон" посбони тўпни қайтарди.

39. Шамсиевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

36. Нимелининг узоқ масофадан йўллаганзарбасига аниқлик етишмади.

33. "Сурхон" футболчисининг зарбаси Абдураҳмоновнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашмоқда.

Бугунги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец бевосита стадиондан кузатмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам шу ерда.

28. Мезбонлар бурчак зарбаси амалга оширишда яхши комбинация ишлатишди. Бироқ меҳмонлар якунда буни пайқаб қолишди.

26. Амоновнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасини Эшбўтаев эгаллаб олди.

20. ГОЛ! Насруллаевнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини Амонов давом эттирди. Унинг пасидан сўнг Жигаури бир рақибини алдаб ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди!

19. Меҳмонларнинг қанотдан узатмасини Пирмуҳаммадов бартараф этди.

17. Нимели қарши ҳужумда бир рақибини алдаб ўтди, аммо унинг Шербўтаевга узатмаси кўнгилдагидек чиқмади.

15. Бозоров ҳужумда фол ишлатди.

10. 32-дақиқада Каримовнинг қанотдан узатмасини Эргашев эгаллаб олди. Кечирасиз, 10-дақиқа экан.

7. Нечанчидир дақиқада Нимели ҳужумда фол ишлатди.

4. Меҳмонлар илк дақиқаларда қанотлардан юриш амалга оширишга уринмоқда. Аммо мезбон ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Дақиқаларда адашсам, хафагарчилик бўлмасин. Экранда дақиқалар кўрсатилган табло устига катта қилиб 32 ёзувини жойлаштиришибди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар сариқ, меҳмонлар оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика