Жоан Лапорта Роналдиньо Қирғиз Республикасига келишини таъкидлади
29 авг 2023 10:27
Новости
Жоан Лапорта Роналдиньо Қирғиз Республикасига келишини таъкидлади
Афсонавий футболчи Роналдиньо Қирғиз Республикасига келади.
Бу ҳақда "Барселона" футбол клуби президенти Жоан Лапорта маълум қилди.
Қирғиз Республикасида "Барса" футбол академияси очилиши ташаббускорларидан бири, "ЖалГрупп Азия" жамоат фонди раҳбари Айбек Алибаев ҳам Роналдиньо эртага Бишкекка этиб келишига ишонтирди.
Аввалроқ хориж ОАВда 2005 йилги "Олтин тўп" соҳиби, футболчи Роналдиньога фирибгарлик иши бўйича суд мажлисларига келмагани учун Бразилияни тарк этиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, 30 август куни соат 19:00 да Бишкекдаги "Спартак" стадионида "Барселона" футбол клуби афсоналари билан ўйин бўлиб ўтади. Улар "Осиё афсоналари" жамоаси билан тўқнаш келишади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии