RU

Последние новости

19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  0 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  1 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  5 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  7 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  5 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1

Ўзбекистон МТЖга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак? Новости

Ўзбекистон МТЖга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

Эртага Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳслари доирасида ОКМК - "Ал Сиб" учрашуви бўлиб ўтади.

Унга кўра Олмалиқнинг ОКМК клубининг дастлабки рақби Ўмоннинг "Ал Сиб" клуби бўлади. 15 август куни ОКМК майдонида ўтадиган баҳс ғолиби 22 августда Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Хўш, "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

"Ал Сиб" 1972 йилда ташкил этилган ва ўз уй ўйинларини 14 минг томошабинга мўлжалланган шу номдаги стадионда ўтказиб келади. Икки марта мамлакат чемпиони, 4 карра Султон Қаббос кубоги, 2 карра Ўмон лига кубоги, 2 карра Ўмон Суперкубоги ва 1 марта ОФК кубоги соҳибига айланган.




Ўтган мавсум ўз чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ОЧЛда иштирок этадиган Ўмоннинг ягона клуби ҳисобланади. "Ал Сиб" чемпионат орқали эмас ОФК кубогида ғолиб бўлгани учун ОЧЛга йўлланма олган. Ёдингизда бўлса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва Малайзиянинг "Куала Лумпур" клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. "Куала Лумпур" финалда айнан "Ал Сиб"га тўқнаш келган ва якунда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Клубнинг етакчилари икки ҳужумчи Абдулазиз Ал Муқбали ва Муҳсин Ал Ғассани ҳисобланади. 34 ёшли Муқбали Ўмон терма жамоаси собиқ юлдузларидан бири ҳисобланади. У 2011-2021 йиллар давомида терма жамоаси сафида 99та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 34та гол урган. Гол уриш бўйича Муқбали терма жамоа тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Муқбали "Ал Сиб" сафида уч мавсумдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 79та ўйинда 39та гол урди.

26 ёшли Ал Ғассани эса икки мавсумдан буён "Ал Сиб" шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача 58та учрашувда 31та гол уришга муваффақ бўлди. Ал Ғассани 2019 йилги Осиё кубоги 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол ургани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. У Ўмон терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён 41та баҳсда майдонга тушди ва 8та тўп киритишга эришди.



"Ал Сиб"га 3 июль куни янги бош мураббий тайинланди. Эндиликда жамоани бразилиялик тажрибали мутахассис Жорван Виейра бошқармоқда. 1953 йилда туғилган ушбу мураббий 2007 йилда Ироқ терма жамоасини Осиё чемпиони қилгани билан машҳур.

Ўмонда янги мавсум август ойининг иккинчи ярмидан старт олади. Яъни "Ал Сиб" 23 майдан буён расмий ўйин ўтказгани йўқ.





"Ал Сиб" клубининг Осиё чемпионлар лигаси учун топширган футболчилар рўйхати:

1.Аҳмед Фараж Ал Раваҳи
3.Яқдан Ҳамис Ал Мушаифри
6.Аҳмед Муҳаммад Ал Ҳамиси
7.Заҳир Сулайман Ал Акбари
8.Марван Тааиб Авлад Вади
9.Абдулазиз Ал Муқбали
10.Омер Талиб Ал Фазари
11.Амжад Абдуллоҳ Ал Харти
13.Муҳаммад Солиҳ Ал Мусаллами
14.Усама Муҳаммад Ал Маҳруқи
15.Муҳаммад Абдулкарим Ал Хатми
16.Муҳсин Солиҳ Ал Гассани
17.Али Сулаймон Ал Бусаиди
18.Муатасим Ал Ваҳаиби
19.Юсуф Нашр Ал Малки
20.Абдуллоҳ Сабаҳ Ал Ҳабси
21.Иссам Ҳамис Ал Маҳзуми
22.Ҳассан Аҳмед Ал Ажми
24.Тамим Хайтам Ал Балуши
25.Муҳаммад Рамазон Ал Амри
26.Аршад Саид Ал Алави
27.Эйд Ал Фарси
29.Самир Азиз Ал Хатми
42.Жавд Халифа Ал Ази
70.Ҳамид Саид Ал Хабси
80.Абдуллоҳ Жамил Ал Шабиби
90.Язид Салим Ал Маашани


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика