RU

Последние новости

15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  3 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  3 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  3 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  10 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  2 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  26 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4

"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди Новости

"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди

"Пахтакор" ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида таркибини яна бир легионер билан тўлдирди.

ПФЛнинг хабар беришича, "Пахтакор" Кими Мерк, Павел Павлюченко, Мэтью Стинворденлардан ташқари эронлик Муҳаммад Ризо Кушкини рўйхатдан ўтказган.

19 ёшли Муҳаммад Ризо эркин агент сифатида "шерлар" сафига қўшилди. Эронлик футболчи ҳамда Тошкент клуби ўртасида тузилган битим 2026 йилгача амал қилади.

2004 йилда туғилган вингер "Пайкон" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси "Шаҳрдари Ҳамедан" клуби бўлган.

Таъкидлаш лозимки, футболчига Нидерландиянинг "Фейеноорд" клуби жиддий қизиқиш билдирганди, ҳаттоки ушбу жамоа сафида назорат учрашувида ҳам майдонга тушганди, бироқ Кушки ҳамда унинг агентини "Пахтакор"га ўтишга кўндира олишди. 


Кушки 2020, 2021 ва 2022 йилларда Эрон U-19 чемпионатларида уч марта тўпурар бўлишга эришган. 


Transfermarkt портали ушбу футболчини 75 минг еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика