RU

Последние новости

23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  0 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" Шукуров жамоасини йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  1 22:24Саудия Арабистони. "Ал Қодисия" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  12 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  2 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  4 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   11 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  9 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0 19:10Фарҳод Нишонов: "Олимпик"дан кўра бугун бизнинг жамоада иштиёқ юқорироқ экани кўринди"  0 19:03Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади  0 18:29"Реал" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин сардори тақдирини ҳал қилди  11 17:59Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"дан устун келди  2

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун) Новости

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун)

Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда.

Дастлаб, “Женоа”да, кейин Римда, ўтган мавсум “Специя”да. Афтидан, сурхондарёлик футболчининг “этиксимон” мамлакатдаги эндиги “бекати” “Кальяри” бўлади. Ҳар қалай, бу ҳақда Элдор ёки унга алоқадор шахслар очиқ айтмаган бўлса-да, хориж инсайдерлари аллақачон бу ҳақда хабар бериб бўлди. 

Хусусан, таниқли инсайдер Никола Скира Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиришини маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўзаро келишиб олишган. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Футболчи билан шартнома 2027 (1+3) йилга қадар амал қилади. 

Хўш, ўзи “Кальяри” қандай жамоа? Клуб жойлашган шаҳар-чи? 

Эҳтимол, Элдор YouTube’дан ушбу шаҳар тўғрисидаги видеоларни кўраётгандир, биз ҳам ўқувчиларни шу ҳақда таништиришга аҳд қилдик. 

Сардиния ороли ёки бўлмаса вилоятида жойлашган ушбу ҳудуднинг аҳолиси 155 мингдан ортиқ. Ҳудиди 85,01 км кв дан ортиқ бўлган ҳудудда яшовчи аҳолининг катта қисмини италянлар ва сардинияликлар ташкил қилади. 30 октябрь – шаҳар куни деб белгиланган. 

“Кальяри” футбол жамоаси ҳақида гапирганда, унинг ташкил этилганига 103 йил бўлганини айтиш жоиз. 1920 йилда ташкил қилинган клуб кўп йиллар “А” ва “Б” Сериясида ўйнаган. Янги мавсумдан бошлаб клуб “А” Серияда иштирок этади. 

Ўз вақтида “Лестер эртаги”ни яратган мураббий Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва айнан у ўтган мавсум жамоани “Б” сериядан олиб чиқа билди. 

Клуб стадиони бўлган “Сардиния арена” ўз бағрига 23 486 нафар мухлисни сиғдира олади. 

Жамоа “А” Серияда илк бор 1964 йилда ўйнаган ва ўша мавсумдаёқ 7-ўринни эгаллаган. 1993-94 йилги мавсумда “Кальяри” УЕФА Кубоги финалига чиққан. Чорак финалда Туриннинг “Ювентус”ини мағлуб этган жамоа якунда Миланнинг “Интер”ига мағлуб бўлган.

Клубда бугунга қадар Оскар Табарес (1994—1995, 1999), Массимилиано Аллегри (2008—2010), Жанфранко Зола (2014—2015) каби машҳур мураббийлар фаолият олиб борган. 

Умуман олганда жамоанинг ижобий натижалари қуйидагича:

“А” Серия доирасида:

1969/70 йилги мавсум – чемпион

1968/69 йилги мавсум – кумуш медал

“Б” Серия доирасида:

2015/16 йилги мавсум – чемпион

Италия кубоги доирасида:

1968/69 – финалчи

Элдор Шомуродов қачон, қандай шартлар асосида клубда фаолиятини бошлаши ҳозирча расман аниқ эмас. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу клубдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

С. О

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика