RU

Последние новости

11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  0 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  12 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0

"Ювентус" ғалаба қозонди Новости

"Ювентус" ғалаба қозонди

Ушбу саҳифа орқали "Ювентус" - "Болонья" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
Италия чемпионати, 34-тур.

"Ювентус" – "Болонья" 1:0 

«Ювентус Стэдиум»

Гол:
Поль Погба (64)

"Ювентус"
– Буффон, Погба, Огбонна, Бардзальи, Кьеллини, Асамоа, Маркизио, Исла (Падоин, 80), Пирло, Жовинко (Видаль, 88), Льоренте.
"Болонья"
– Курчи, Черубин, Антонссон, Морлео, Соренсен, Ибсон (Папони, 70), Фриберг, Пациенца, Христодулопулос, Гарич, Кристальдо.

Огоҳлантиришлар:
Антонссон (53), Фриберг (73)




                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ



Учрашув тугади ва "Ювентус" ўз ҳисобига яна уч очкони ёзиб қўймоқда! "Ювентус" Италия чемпионлигига тобора яқин бормоқда. "Ювентус" мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз!


90+5` "Болонья"нинг сўнгги ҳужуми самарасиз тугади.

90+3` Антонио Конте футболчиларини сўнгги дақиқаларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишини талаб этмоқда.

90` Ҳа, ҳакам "Ювентус"ни асабларини яна 5 дақиқа қўшиб, синаб кўришни истади шекилли. "Болонья" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда...

88` Жовинко майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Артуро Видаль майдонга чиқарилди. Майдон маркази қироли сўнгги дақиқаларда ўйнайди...

86` Поль Погба яна зарба берди ва ўйиндаги иккинчи голини киритишига яқин қолганди. Лекин Курчи ўз ўрнида.

83` Христодулопулос бугунги ўйинда Буффон ҳам ўйнаётганини кўришимизга сабабчи бўлди. Унинг узоқдан йўллаган зарбасини Буффон ушлаб олди. 

80` Исланинг ўрнида Падоин майдонга туширилди.

77` Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Одатий вазиятлар. Устунлик тўлиқлигича майдон эгаларида. "Болонья" олдинга боришни ҳам эплай олмаяпти. Лекин 1:0 ҳисоби ҳар қандай вазиятда ўзгариб қолиши мумкин.

73` "Болонья" футболчиси Фриберг сариқ карточка ишлаб олди.

70` Ибсон ўз ўрнини Папонига бўшатиб берди. Ҳа, "Болонья" энди ўз диққат эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур.

68` Ҳа, Беппе Маротта ҳақ! Ушбу  футболчи "Ювентус"нинг келажаги! Ҳақиқий истеъдод соҳиби. Поль Погба бугунг ўйиндан ҳам қандай иқтидорга эга эканлигини исботламоқда ўз ўйини билан. "Юве" бу футболчини "ПСЖ" ва "Реал"га сотишга ҳаққи йўқ, агарда клуб раҳбарлари келажак борасида бош қотираётишган бўлса... 70 миллион евроларни қўлга киритишни эмас, Погбани сақлаб қолишни ўйлаш керак. Погбани таркибга олиб қолиш бу жамоанинг келажагига катта пойдевор қўйиш деганидир...

64` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Поль Погба!
Ниҳоят "Юве" рақиб дарвозасига йўл топа олди. "Ювентус"нинг навбатдаги ҳужуми самарали якунланди. Поль Погба жамоадошидан қабул қилиб олган тўпини жарима майдончасига кириб ўтирмасдан зарба берди ва ўйиндаги ҳисобни очди.


62` Агарда бугун "Болонья" рақибига мағлуб бўлмаса, унда бунинг асосий сабабчилари "Болонья" жамоасининг бутун ҳимоя вакилларининг хизматлари бўлади. Уларга ҳозиргача бўлган вақтдаги мактаб баҳолари "5"!

60` "Юве"нинг узоқ чузилган ҳужуми ҳам самара келтирмади. Погба-Льоренте-Асамоа-Пирло навбати билан ҳужумни ривожлантиришга уриниб кўришди. Лекин яна ва яна "Болонья" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.

56` Бардзальи ҳозир тўпни рақибига олдириб қўйди ва меҳмонлар футболчиси олдинга қараб чопди. Лекин Огбонна фаоллик кўрсатиб хавфни бартараф этди.

53` "Болонья" футболчиси Антонссон ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

50` Исла-Жовинко дуэтидаги уюштирилган комбинатцион ҳужум самарасиз тугади.

47` "Ювентус" иккинчи бўлимни ҳам биринчиси каби устунлик билан бошлади. Ҳужумлар уюштиряпти. Лекин ўша ҳужумларни чиройли қилиб якунлашга келганида жамоа бироз оқсамоқда.

Иккинчи бўлим бошланди!


Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


45` Жарима зарбасидан наф чиқмади.

44` Жовинкога нисбатан қўполлик. Ҳакам эса бу жарима зарбасини бир неча сониялар ўтганидан кейин барибир белгилади. Пирло тўп олдида...

42` Биринчи бўлимда гол кўришимиз қийинга уўхшамоқда...

38`Себастьян Жовинко фаоллик кўрсатди ва рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтди. Фернандо Льоренте томон оширилган тўпга етиб келишга испан футболчиси бироз кеч қолди.

36` "Юве" ўйиндаги устунлигини ҳисобда акс эттира олмаяпти.

33` "Ювентус"га бугун Тевез етишмаётгандек...

31` Жарима тўпини бу сафар меҳмонлар тепишди. Лекин самарасиз.

29` "Болонья"нинг ҳимоядаги яхши ўйини уларни хавфлардан қутқариб турибди. Меҳмонларнинг ўзлари эса олдинга ўтишга шошилишмаяпти.

26` Бу ўйинга бироз тезлик етишмаяпти.

23` Жарима зарбаси ва Пирло. Кейингиси жонли девор экан.

21` "Юве" ҳужум қилишни канда қилмаяпти. Лекин аниқлик ва дарвоза томон берилаётган зарбалар ҳужумларчалик кўп эмас. Иш зарбагача етиб бормаяпти.

19` "Ювентус" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Туринликлар бу вазиятдан Пирлодан гол кутишганлиги аниқ. Андреанинг жаримадан тепган тўпини Курчи эгаллаб олди. 

15` "Болонья" ниҳоят бизни эшитди, йуғей, бизни ўқиди! Меҳмонлар майдон марказини ёриб ўтишди. Лекин уёғига "Юве" ҳимоячилари борлигини кўриб қолишди ва шаштларидан қайтишди.

13` "Болонья" яхши ўйнамоқдами? Ҳимояда ҳа, лекин жамоа майдон марказидан уёғига ўта олмаяпти.

11` "Ювентус" бурчак тўпини амалга оширди. Пирлонинг етказби берган тўпини Погба бош билан урди. Аммо ноаниқ.

8` "Ювентус" устунликка эга. Лекин "Болонья"  жамоаси ҳимояда ҳозирча ишончли ҳаракат қилишмоқда. Погба, Жовинко ва Льорентеларнинг фаоллиги уларни хато қилишга мажбур қила олмаяпти.

5` "Юве"нинг илк ҳужуми дарвоза томон берилган зарба билан тугади. Бу вазиятда Льоренте Погбага тўпни узатди ва Поль Погба Курчи дарвозасига зарба йўллади. Лекин "Болонья" посбони ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.

2` "Ювентус" ўйинни ўз услубида бошлади. Футболчилар тўпни бир-бирларига қисқа паслар орқали узатиб, ҳужумни ривожлантириш илинжида ўйнашмоқда.

Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Болонья" учрашувини сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Италия футболи, хусусан "Ювентус" мухлисларини ажойиб ўйин кутиб турибди. Сайтимиздан узоқлашманг! Сизнинг хизматингизда ушбу ўйин онлайн шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлайди.


- Ўйин соат 21:30да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика