RU

Последние новости

14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  0 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  2 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  2 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  9 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  25 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  21 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  38

"Қизилқум" Навоийда "Бунёдкор"га ҳеч қандай имкон қолдирмади Новости

"Қизилқум" Навоийда "Бунёдкор"га ҳеч қандай имкон қолдирмади

Бугун Coca Cola Суперлига қолдирилган 8-туридан ўрин олган яна бир беллашув бўлиб ўтди.

Навоийда "Қизилқум" жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди.


Суперлига, 8-тур

30.06.2023, 20:00

"Қизилқум" – "Бунёдкор" 2:0

Голлар: И.Кенжабоев (И.Ифеаньйи) 38, И.Тошпўлатов (пен.) 53

Амалга оширилмаган пенальтилар: И.Кенжабоев 7 - Р.Йўлдошев 69

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Ҳусниддин Баҳодиров, Дилшод Жуманиёзов, Ерлан Нуржанов

VAR ҳаками: Илья Ильин 

AVAR: Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев (28.Акмалжон Музаффаров, 90+10), 11.Жасур Холтўраев (4.Илҳомжон Ваҳобов, 73), 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев, 24.Ифеаньи Ифеаньи, 25.Азизбек Усмонов, 30.Исломжон Тошпўлатов (6.Муродбек Раҳматов, 82), 79.Диёр Раҳматиллоев, 87.Алишер Саноев.

Захира: 22.Артём Макосин, 7. Даврон Анваров, 15.Асадбек Низомов, 27.Муродали Усмонов, 33.Султонбек Раҳматов, 38.Ғиёсжон Ризақулов.

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Алексей Носко,  4.Давронжон Эргашев (7.Акбар Исматуллаев, 46), 5.Жасурбек Ёқубов (14.Аҳмаджон Анваров, 58), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 58), 10.Расул Йўлдошев (37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 76), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (99.Умидбек Султонов, 75), 34.Суҳроб Иззатов, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 29.Музаффар Олимжонов, 39.Александр Зевадинов, 57.Амир Тўрақулов.

Огоҳлантириш: Ж.Саидов 90+8 (майдон ташқарисида)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Кызылкум

Ислом Кенжабоев - 38', Ислом Тошпулатов - 53'

Суперлига. Тур 8

30/06/2023, 20:00

0
:
2
Завершен

Бунедкор

45'
90'
38'  Ислом Кенжабоев
38'  Ифеанйи Ифеанйи
53'  Ислом Тошпулатов
73'  Джасур Холтураев (Илхом Вахобов)
82'  Ислом Тошпулатов (Муродбек Рахматов)
90'  Ислом Кенжабоев (Акмалжон Музаффаров)
46'  Давронджон Эргашев (Акбар Исматуллаев)
58'  Джасур Якубов (Ахмаджон Анваров)
58'  Шохрух Абдурахмонов (Махмуд Махамаджонов)
75'  Дониёр Абдуманнопов (Умидбек Султонов)
76'  Расул Юлдашев (Мухаммадодил Кахраманов)


Учрашув якунланди.

90+10 - Ўзгариш: И.кенжабоев ўрнига А.Музаффаров туширилди.

90+8 - Мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидовга сариқ карточка кўрсатилди.

90+5 - Зарбааа, М.Раҳматов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Султонов ўзини кўрсатди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 8 дақиқа қўшиб берилди.

90 - А.Анваровнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

88 - Зарбааа, А.Исматуллаевнинг кучли ва аниқ зарбасини Ж.Илёсов қайтара олди, чиройли сейв.

82 - Ўзгариш: Мезбонлар сафида иккинчи гол муаллифи И.Тошпўлатов ўрнига М.Раҳматов тушди.

76 - Ўзгариш: Меҳмонлар сафида Р.Йўлдошев ўрнига М.Қаҳрамонов тушди.

75 - Ўзгариш: Меҳмонлар сафида Д.Абдуманнопов ўрнига Умид Султонов тушди.

73 - Ўзгариш: Мезбонларда Ж.Холтўраев ўрнига И.Ваҳобов тушди.


69 - Гол йўқ, Расул Йўлдошев пенальтидан ноаниқ зарба берди.

66 - Яна пенальти, бу сафар "Қизилқум" дарвозасига. Азизбек Усмонов А.Анваровни тепди. Учрашувдаги учинчи 11 метрлик. Асимов ВАРдагиларни эшитди ва фикри ўзгармади.

58 - Ўзгаришлар: "Бунёдкор" сафида 2та пенальти олиб келган Ж.Ёқубов ўрнига Аҳмаджон Анваров, Ш.Абдураҳмонов ўрнига эса М.Маҳамаджонов тушди.

53 - ГОООЛЛЛ!!! Ислом Тошпўлатов пенальтидан Султоновни доғда қолдира олди - 2:0.

53 - Бош ҳакам ВАРни эшитди ва нцқтани кўрсатди.

50 - Яна пенальти, яна Кенжабоев ишлади ва яна Жасур Ёқубов жамоасига пенальти олиб келяпти. Бугун меҳмонлар марказий ҳимоячиси иккита хавф йўқ жойда дарвозасига 11 метрлик олиб келяпти.

49 - Зарбааа, Шоҳрух Абдураҳмоновнинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

2-бўлимга старт берилди. "Бунёдкор" сафида Даврон Эргашев ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди.

Танаффус!

45+3 - Зарбааа, Д.Абдуманноповнинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни С.Шукуруллаев қайтарди.


Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42 - Бош ҳакам ВАРни эшитди ва меҳмонлар дарвозасига иккинчи марта пенальти белгиламасликка қарор қилди.

38 - ГОООЛЛЛ!!! Ислом Кенжабоев ҳисобни очмоқда. Вингер чап қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва ҳаммани доғда қолдириб кетди - 1:0.

36 - Зарбааа, Дониёр Абдуманноповнинг 25 метрлардан тепган кучли ва аниқ зарбасини Ж.Илёсов қайтаришга муваффақ бўлди.


Ҳозирча ўйин қаҳрамони бўлиб турган футболчи бу - Суҳроб Султонов.


21 - Зарбаа, С.Иззатовнинг жаримадан берган зарбасини Илёсов қайтарди.

17 - Кенжабоевнинг жарима майдончасига узатган тўпига шериклари ета олишмади.

15 - "Бунёдкор" жамоаси тўп назоратини ва ўйинни ўз қўлига олишга уринмоқда.

7 - Зарбааа ва Суҳроб Султонов ўзини кўрсатмоқда яна бир бор. Кенжабоевнинг зарбасини посбон қайтарди. Бу мавсум дарвозабон кўп бор жамоасини қутқармоқда.

6 - Пенальти! Жасур Ёқубов орқага кетаётган Холтўраевни тепди ва Асимов 11 метрликни кўрсатди.

5  - Зарбааа, беллашувдаги биринчи аниқ зарбани мезбонлар беришди. Ислом Кенжабоев чапдан зарба берди ва Султонов ўз жойида.

3 - Кенжабоев Холтўраевни олдинга чорлаган эди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

Учрашувга старт берилди.

Бугун оғир аҳволда бўлган "Қизилқум" уйда "қалдирғочлар"дан очко олишга ҳаракат қилади. Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келишган.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика