RU

Последние новости

12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  1 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  2 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  3 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  7 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  15 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади Новости

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


"НEФТЧИ" – "НАВБАҲОР" - 0:0
25 июнь 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Лутфулла Тўраев (9.Улуғбек Ҳошимов, 77), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 5.Юрий Батюшин, 10.Суннтулла Абдуллажоов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексей Ларин.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (8.Жасурбек Яхшибоев, 65), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 84), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель (5.Милош Милович, 73).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 9.Фарруҳ Икромов, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 55.Асадбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 66, Жасур Яхшибоев 85, Анваржон Ғофуров 90+1.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 0:0

90+3. ЗАРБААААААААА! Улуғбек Ҳошимовдан ажойиб тўп узатиш, Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ чиқди! 

90+1. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

90.  Бош хакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди

90. ЗАРБА! Тўхтасинов жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб секинлашди

87. ЗАРБАА! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Собиржоновнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

85. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жасур Яхшибоев

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов

79. ЗАРБА! Умар Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ кетди

77. Ўзгариш. "Нефтчи". Лутфулла Тўраев ўрнига Улуғбек Ҳошимов тушди

73. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Аброр Исмоилов ва Лука Чермель ўрнига Асад Собиржонов ҳамда Милош Милович майдонга тушди.

66. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Даврон Ҳошимов

65. Ўзгариш. "Навбаҳор". Остон Ўрунов ўрнига Жасурбек Яхшибоев

63. ЗАРБА! Ўрунов жарима тўпидан кейин зарба берди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

57. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасинов узоқ масофадан зарба берди, ноаниқ

56. ЗАРБА! Бу сафар Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин Назаров тўпни эгаллаб олди

55. ЗАРБА! Искандеровнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Назаров тўпни осонгина ушлаб олди

52. УХХХ. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Тўхтасиновнинг зарбасидан кейин тўп Иброҳим Йўлдошевнинг кўкрагига тегиб қайтди!

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломов тушди




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

44. Биринчи таймда 7-рақамлилар тўқнашувида Адҳамзода Ўруновдан устун келди десак бўлаверади. Энг фаол ўйнаган футболчи ҳам Адҳамзода!

41. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯТ! Тўхтасиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Табатадзенинг деярли бўш дарвозага йўллаган зарбасидан кейин Ҳошимов чизиқ устидан тўпни қайтарди!

37. УХХХХ! "Нефтчи"нинг ҳужуми, Адҳамзоданинг чиройли узатмасидан кейин Туропов шеригига узатди, тўпни ҳимоячи қайтарди, бурчак тўпи мезбонларда

34. ЗАРБА! Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди, олдинроқ қоида бузилган экан

32. ЗАРБАА! "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми, Адҳамзоданинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Табатадзе боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

27. ЗАРБА! Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

19. ЗАРБААААААА! Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтара олди, "Навбаҳор" бурчак тўпига эга бўлди

16. "Истиқлол" стадионида аншлаг! Супермуҳит! 

15. ЗАРБАААААА! Яна мезбонларнинг ҳужуми, Адҳамзода Ўруновни алдаб зарба берди, яна Юсупов жамоасини қутқарди!

12. ЗАРБАААААА! "Нефтчи"нинг ажойиб ҳужуми, Адҳамзоданинг узатган тўпини Туропов боши билан дарвозага йўллади, Юсуповдан ажойиб сейв!

10. УХХХХХ! Ғулом Ҳайдар Ғуломов ташкил этган қарши ҳужумни Тўхтасинов тўпни ҳаводан жарима майдони ичига узатиш билан ривожланди, Табатадзе яқин масофадан гол ура олмади!

9. Учрашувнинг 10 дақиқаси ҳам ўтмади, стадионда мухлислар ҳакамни сўкишни бошлаб юборишди. Қайси жамоа мухлиси эканининг фарқи йўқ, сўкиш бу яхши иш эмас

2. Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олиб, "Нефтчи" сардори Лутфулло Тўраевнинг дарвозадан 22 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика