RU

Последние новости

22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  11 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман" Новости

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар футболчиси сифатида расман таништирилди.

Тақдимот давомида Беллингем футбол тарихидаги энг буюк клубга қўшилишини ҳаёти давомидаги энг фахрли куни деб атади.

Шунингдек, у қўшимча қилди: "Пул мен учун муҳим нарса эмас. Бундай қарорлар қабул қилишда пул ҳақида умуман ўйламайман. Мен футболга бўлган муҳаббатим учун ўйнайман. 

"Боруссия Дортмунддан илиқ хотиралар қолди. Мен клубдагилар билан гаплашдим ва ўз қароримни айтдим. 

Бошқа жамоаларни яхши ёки ёмон дея олмайман. Мен учун энг яхшиси — "Реал Мадрид".

Мадрид клуби ҳар йили совринларга қўлга киритишга лойиқ. Бунда мен ўз ёрдамимни бермоқчиман.

"Манчестер Сити" ажойиб мавсум ўтказди, аммо бу бизга кейинги мавсум учун янада кўпроқ куч беради. 

Мен бу ерга шунчаки клубнинг қудратлилиги учун келганим йўқ, балки ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида кўряпман. 

"Реал Мадрид" сафига қўшилишимга 2022 йилги финал ҳам таъсир ўтказган. Мен финалда бўлганман, ўшанда "Қироллик клуби" "Ливерпул"ни мағлуб этганди.

Трансфер суммаси миқдорининг катталиги мени ташвишлантирмайди. Бундай ҳисоб-китобларга қизиқмайман.

Бу ерга келишимдан мақсад — совринлар қўлга киритиш ҳамда "Реал Мадрид"га дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолишида ёрдам бериш.

Мен футболчиман, ҳуқуқшунос ёки ҳисобчи эмасман.

Ҳарри Кейнннг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга келсак, бунга изоҳ бера олмайман.

У жаҳон даражасидаги ўйинчи, терма жамоамиз сардори. Мен уни футболчи ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Аммо трансфер борасида нимадир дея олмайман.

Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашни хоҳлармидим? Буни ким ҳам истамайди?!

Кўп интервьюларимда Зиданга ҳавас қилишимни айтганман. 5-рақам клубдаги алмаштириб бўлмас рақам саналади. Мен у билан бир хил бўлишга интилмайман, шунчаки, Жуд бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Бу рақамни танлаганима эса унинг буюклигига ҳурматимдир.

Олдинги 22-рақамга келсак, у мен учун катта маънога эга ҳисобланади. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, ҳозирда ушбу рақамли либосни кийиш шарафига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика