RU

Последние новости

20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  9 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  6 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  6 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  13 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Шомуродовнинг дубли эвазига Туркманистонни мағлуб этди Новости

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Шомуродовнинг дубли эвазига Туркманистонни мағлуб этди

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

"CAFA Nation's Cup-2023", 2-тур

Туркманистон – Ўзбекистон - 0:2

14 июнь 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30.

Ҳакамлар: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғизистон), Сергей Гришченко (Қирғизистон), Сарвари Моҳд Шариф (Эрон), Акрами Ҳасан (Эрон)

Комиссар: Жамали Омид (Эрон)

Голлар: 0:1 - 52, Элдор Шомуродов (Ҳожимат Эркинов), 0:2 - 86, Элдор Шомуродов (Жамшид Искандеров)

Ўзбекистон - 12.Абдувоҳид Неъматов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 7.Отабек Шукуров, 10.Жалолиддин Машарипов (8.Жамшид Искандеров, 73), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (Бобир Абдихолиқов, 90+2), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Сардор Собирхўжаев (11.Остон Ўрунов, 46), 19.Азизбек Турғунбоев (25.Хожимат Эркинов, 46), 20.Акмал Мозговой (9.Одилжон Ҳамробеков, 46), 22.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 65).
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Абдулла Абдуллаев, 26.Аббосбек Файзуллаев, Жамшид Болтабоев, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Туркманистон - 1. Расул Чариев, 8. Аҳмет Атаев, 2. Гуйчмурат Аннагулиев, 3. Йилас Тойжанов, 4. Мекан Сапаров, 6. Ибраим Маммедов, 10. Ресул Ҳожаев, 15. Абди Башимов, 17. Алтинмурат Аннадурдиев, 18. Йилас Сапармаммедов, 24. Шаназар Тиркишов.

Захира: 5.Ата Гелдиев, 7.Арсланмурат Аманов, 9.Мурат Аннаев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Батир Бабаев, 13.Велмурат Баллаков, 14.Мейлис Диниев, 16.Довлетяр Бердиев, 20.Бегимурат Байов, 21.Арзувгули Сапаргулиев, 23. Теймур Чариев, 25. Мирза Бекназаров.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Бизни кузатиб борган барчага миннатдорчилик билдириб қоламиз.

90+3. Искандеров Инстаграм сторисида айланадиган ҳаракат амалга оширди. 

90+2. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Шомуродов ўрнига Абдихолиқов учрашувни якунлаб қўяди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродоввввввввввввввв!!! Дубль!!! Терма жамоамиз сардори иккинчи голни бугун таваллуд айёмини нишонлаётган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевга бағишлади. 

85. Бизга кўпроқ гол, рақибимизга кўпроқ шифокор керак.

83. Терлаган бўлса ҳам ҳимоячимизнинг пешонасидан ўпиб қўйиш керак. 

80. Ухх! Сал қолса, учинчи х ҳарфи ҳам қўшиларди. Туркманистонлик футболчилар икки марта дарвозамиз билан (дарвозабон эмас) теннис ўйнади. Кетма-кет икки зарбага ҳам дарвоза устуни жавоб қайтарди.

14410 томошабин бугунги учрашувга ташриф буюрибди. Қолганлар Спорт телеканалидан умидвор.

75. Ўзбекистоннинг шимолий-шарқий нуқтасидаги стадионнинг шимолий-шарқий бурчагидан стандарт амалга оширдик.

73. Ўзгариш: Искандеров Машариповни алмаштирди.

69. Шомуродов қарши ҳужумда ажойиб тарзда рақибидан қочиб кетди, унинг зарбасидан сўнг дарвозага киришни истамаган тўп қочиб кетди. 

65. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Алижонов Саидовни алмаштирди.

59. Қўшниларимиз шиддат кўрсатишмоқда. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олишди.

52. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эркиновнинг ўнг қанотдан узатган пасидан кейин Шомуродов ўзи қилиши лозим бўлган ишни ажойиб тарзда амалга оширди. Ҳужумчимиз голини 1 ёшга тўлган қизига бағишлади.


50. Остон Ўруновнинг зарбаси дарвоза тўсини ва устуни туташадиган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди. 

46. Терма жамоамиз таркибида ўзгаришлар; Собирхўжаев ўрнига Ўрунов, Турғунбоев ўрнига Ҳамробеков, Мозговой ўрнига Эркинов майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Айтганча, стадионда жой етарлича.

45+2. Неъматов боксчилардан кам бўлмаган куч билан бурчакдан узатилган тўпни нокдаунга учратди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Статистикага қараб қўйиш керак, бугун қўшниларимиз шифокорлари камида жамоа дарвозабонидан кўпроқ масофани босиб ўтишди.

42. Туркманистонлик футболчининг қанотдан узатган тўпини голга айланиши учун Ибрагимович футболга қайтиши талаб этилади.

40. ЗАРБА! Турғунбоев пешонаси билан рақиб дарвозасининг пешонасини нишонга олди.

38. Хавфли вазият! Шомуродов бошлаган ҳужумни Мозговой давом эттирди, унинг узатмасидан кейин Расул Чариев сувга калла ташлагандек отилди.

35. Туркманистонлик ҳимоячи Шомуродовнинг юзини нишонга олди. Ҳужумчимиз эса ҳали кўрсатиб қўяман дегандек бош ирғади.

32. Ҳакам тўққиз қадам олға юриб, рақиб футболчисига қимирламасликни буюрди. Ўзбекистон термасининг стандартини эса ҳимоячилар бартараф этишди. 

27. Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

21. Насруллаевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисининг бели оғришига ҳамда юртдошларимизнинг бурчак тўпи ишлашига сабаб бўлди.

19. УХХХХ! Туркманистоннинг хавфли ҳужуми! Абдувоҳид Неъматовдан сейв!

18. ЗАРБА! Шомуродовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

17. Азизбек Турғунбоев ҳозир шифокорлардан ёрдам олмоқда

15. Туркманистоннинг ҳужумини Шерзод Насруллаев қайтаришга эришди.

15. Элдор Шомуродов фаол ўйнамоқда

5. Ўйинда ташаббус Ўзбекистон томонида

2. Туркманистоннинг ҳужуми, чап қанотдан оширилган тўпга Неъматов биринчи етиб келди

1. Илк ҳужум, Насруллаевнинг жарима майдонига узатган тўпни Расул Чариев ушлаб олди

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:30да бошланади.

Рейтинг: -70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика