Чилида дарвозабон чамаси 101 метр узоқликдан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу рекордга даъвогарлик қилиши мумкин
21 мар 2023 10:00
Новости
Чилида дарвозабон чамаси 101 метр узоқликдан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу рекордга даъвогарлик қилиши мумкин
Чили юқори дивизиони 9-турида “Кобресаль” ўз майдонида “Коло Коло”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг эътиборга молик вазиятидан бири 77-дақиқада мезбонлар кипери Леандро Рекенанинг ўз жарима майдонидан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол этиши бўлди. Тўп тахминан 101 метр узоқликдан меҳмонлар дарвозасига бориб тушди. Қайд этилишича, бу футбол тарихида энг узоқ масофадан урилган гол бўлиши ва Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши мумкин.
Маълумот ўрнида, 2013 йил ноябрида “Сток Сити” кипери Асмир Бегович 91,9 метр масофадан гол уриб, Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллаганди. Кейинчалик унинг натижасини 2021 йил “Ньюпорт Каунти” посбони Том Кинг янгилади – 96,01 метр.
Комментарии