RU

Последние новости

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  2 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   2 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради Новости

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради

"Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Владикавказнинг "Алания" клуби 21 ёшли футболчини "Насаф"дан сотиб олади.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи бугун Қатардан Москвага учиб бориб, янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартномага қўл қўяди.

"Алания" мураббийлари ва раҳбарият Норчаевнинг шу қишда клубга ўтишини охиригача исташди. "Насаф" раҳбарияти эса футболчининг келажагини ўйлашди ва ОЧЛ баҳслари бўлишга қарамай Норчаевнинг кетишига қаршилик кўрсатишмади.


Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказди        


Владикавказнинг "Алания" клуби 1921 йил ташкил топган. 1995 йилда Россия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолият олиб борганини ёши катта мухлислар яхши эслашади.

Айни пайтда жамоа Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этмоқда. 20 та турдан кейин "Алания" 38 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Балтика" ҳисобида 41 очко мавжуд. Учинчи ўринда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" (37 очко) жойлашганини ҳам таъкидлаш лозим. ФНЛда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри Россия премьер-лигасига йўлланма олса, 3 ва 4-ўрин соҳиблари Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни олганларга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади.

Бугунги кунда "Алания" бош мураббийи сифатида Владимир Белявский ишламоқда. Бу мураббий "Энергетик-БГУ"да фаолият олиб борганида клубда Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепганди.

Норчаев янги клубида Ислам Машуков, Александр Комиссаров, Андрей Мазурин ва Аршак Корян каби ҳужумчилар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, турли йилларда "Алания" сафида Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Павел Бугало, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Марат Бикмаев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишган. Демак, Ҳусайн Владикавказ клубида ўйнайдиган ўнинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади.


Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика