RU

Последние новости

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади Новости

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

Кеча "Championat.asia"да "Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов Россия клубига ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Эшитдик-да! Жиянов Россияга кўчиб ўтди

Сайтимизга ушбу келишувнинг деталлари маълум бўлди. 21 ёшли футболчи тез орада "Нижний Новгород" (Пари НН) клуби билан бир неча йиллик шартнома имзолайди ва ижара асосида "Олимпик"ка қайтади. Келишувга кўра, Жиянов бошланажак мавсумни Тимур Кападзе жамоасида ўтказади. Лекин, рус клуби уни қишгача кутиб ўтирмай ёзда ҳам ижарадан қайтариб олиши мумкин бўлади. Буниси энди майда факторларга боғлиқ. Бундай йўл тутилишидан мақсад, олдинда турган Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати олдидан ОТЖнинг муҳим ўйинчиларидан бирини доимий ўйин амалиёти билан таминлаш.

"Пари НН" таркибида яна бир ўзбекистонлик ўйинчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ҳаракат қилади.


"Олимпик" жамоаси бугундан йиғинни бошлади ва унда Руслан ҳам иштирок этмоқда. У аллақачон Россиядан қайтган ва жамоа ихтиёрига келиб қўшилган. Аммо, ҳали руслар билан шартнома имзоланмаган. Томонлар оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилни "Олимпик" таркибида ўтказган 21 ёшли Жиянов 28 учрашувда 6та гол урган ва 4та голли пас берган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика